Маълумки, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан (ЎРҚ-459-сон) алимент соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилган эди.
Айни пайтда ушбу Қонун амалда татбиқ этилган бўлиб, мажбурий ижро бюроси туман бўлимига вояга етмаган фарзанди учун тўланадиган алимент ундириш билан боғлиқ 2017 йил қолдиғи ҳамда жорий йил ўтган вақт мобайнида жами 1005 та вояга етмаган фарзандларига тўланадиган алиментни ундириш бўйича ҳужжатлари келиб тушди. Шундан 61 таси ундирувчининг аризасига биноан ярашганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддасига асосан қайтарилди. 336 таси эса мазкур Қонуннинг 64-моддаси билан қарздорларнинг иш ҳаққига қаратилди.
Таъкидлаш жоизки, эндиликда алимент тўламаслик 15 сутка маъмурий қамоққа олиш жазосига сабаб бўлади ёки алимент тўлашга мажбур шахслар икки ой (илгари уч ой эди) мобайнида алимент тўлашдан бўйин товласа, жиноий жавобгарликка тортилади ва 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Яқинда бўлимимиз ходимлари узоқ вақт давомида қарздорлар томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўловини амалга оширмаганлиги сабабли 15 та 189 014 276 сўмлик ижро ҳужжати бўйича судга тақдимнома киритилиб, шундан 11та 170 922 589 сўмлик вояга етмаган фарзанди учун тўланадиган алимент ижро ҳужжати суд мажлисида муҳокама этилди ва жазо чораси қўлланилди, 4 та ижро ҳужжати юзасидан суд жараёнида 18 091 687 сўм алимент пуллари тўланганлиги маълум қилинди.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, алимент тўловчи фуқароларнинг масалага бундай масъулиятсизлик билан ёндошуви уларнинг жиноий жавобгарликка тортилишига олиб келади.
А.ЭЛМУРАТОВ,
МИБ туман бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.