Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармони асосида Республикамизнинг барча вилоят ва туманларида “Халқ қабулхонаси” ўз фаолиятини бошлади. Туманда ташкил этилган шундай қабулхона туман марказидаги кўркам бинолардан бири – пенсия жамғармаси идораси билан бир бинода жойлашган ва ҳафтанинг душанбадан жума кунига қадар ҳар куни эрталаб соат 9.00 дан то соат 18 гача одамларга хизмат кўрсатади.
“Гулобод тонги” газетасининг жамоатчилик кенгаши аъзоси Аслиддин Қамарзода мазкур қабулхона мудири Жўраев Ғолиб Ражабович билан мулоқотда бўлиб, “Халқ қабулхонаси”нинг мақсад ва вазифалари тўғрисида суҳбатлашди.
– Аввало, туманимизда “Халқ қабулхонаси” очилганлиги ва унда тажрибали раҳбар сифатида Сиз раҳбар этиб тайинланганингиз билан табриклаймиз. “Халқ қабулхонаси”нинг мақсад ва вазифалари тўғрисида, унинг илгари амалда бўлган “Президентга мурожаат” электрон порталдан фарқи тўғрисида қисқача маълумот берсангиз.
– Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиши муносабати билан “Президентга мурожаат” виртуал қабулхонаси фаолият кўрсата бошлаган эди. Қисқа вақт мобайнида мазкур виртуал почта орқали Президент номига минглаб мурожаатлар тушди. Маълумки, бу мурожаатларнинг мазмун-моҳияти ҳам турлича бўлиб, уларнинг кўпчилиги маҳаллий характерга эгадир. Уларни маҳалла, туман ва вилоятда, баъзиларини ташкилот ва корхоналарнинг ўзида ҳал қилиш мумкин. Аммо улар “Президентга мурожаат” электрон почтаси билан жўнатилгандан кейин, бир неча зиналар, қанча кишилар қўлидан ўтиб, яна маҳаллий раҳбарларга келиб, шу ерда жавобини топади. Шуларни назарга олиб, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” тамойилига амал қилган ҳолда Республика Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Шу Фармон асосида Президент девони ишлар бошқармасининг Фуқароларни қабул қилиш негизида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар, шунингдек барча шаҳар ва туманларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ташкил этилди.
Халқ қабулхоналарининг асосий вазифалари халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган. Фуқароларнинг Ўзбекистондаги барча юқори даражадаги органларидан то маҳаллий давлат органларигача бўлган мурожаатларини уларнинг конституциявий ҳуқуқлари асосида сўзсиз амалга ошириш учун шароит яратиб берилади. Халқ қабулхонасига қилинган барча мурожаатлар Ўзбекистоннинг барча қонунларига амал қилган ҳолда ўз вақтида холисона кўриб чиқилади. Мазкур фармонда кўрсатилишича, Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонлари ходимлари Республика Президенти девонининг ходимлари ҳисобланадилар.
Шунга асосан, давлат органлари, ҳокимлар ва барча даражадаги ташкилот раҳбарлари шахсларнинг мурожаатларига амалдаги қонунларни бузганликлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишларигача бўлган хулосалар чиқариш мумкинлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.
Халқ қабулхонасининг электрон порталдан фарқи шундаки, қабулхонада қилинган тўғридан-тўғри очиқ мулоқотда қабулга келган фуқаро дарди тўлиқ эшитилади, таҳлил қилинади ва тегишли идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари ёки вакилларини чақиртириб, муаммо ёки тушунмовчиликлар жойида ҳал қилинади. Вилоят доирасидаги таклиф ва мулоҳазалар вилоят ҳокимиятига, Республика аҳамиятига молик муаммолар Президент девонига жўнатилади.
Қабулхона фаолият бошлаганига ҳали бир ой тўлмаган бўлса-да, ҳозиргача 200 нафардан кўпроқ киши бизга мурожаат қилди. Ўтган давр давомида тушган ариза, шикоят ва таклифларни таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг кўпчилиги хонадонларда газ ва электр таъминоти етишмаслиги, оилавий жанжаллар, алимент ундириш каби маиший ва оилавий хусусиятга эга. Шунингдек уй-жой, томорқа, деҳ-қон-фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони, пенсия ва нафақа сўраб мурожаат қилганлар ҳам анча.,
Биз тушган аризаларни ўрганиб чиқиб, лозим кўрилган тақдирда комиссия тузиб, ҳар томонлама кўриб чиқиб, аниқ ва пухта жавоб бериш учун туман µокими, идоралар, корхона ва ташкилотларнинг раµбарларига жґнатиб, ариза ва шикоятларнинг ґз муддатидаги ижросини назорат іиламиз. Ана шу тартибдаги ишлар таµлили натижасида айтиш жойизки, фаіат ґзларининг іонуний манфаатини эмас, балки туман, маµалла манфаати, аµолининг тинч ва фаровон µаётини ґйлаб бажарилиши лозим бґлган таклиф ва мулоµазалар µам тушмоіда. Бунга мисол іилиб туманимиздаги Жґйи сой маµалласида яшовчи отахон Олим Ґалимовнинг, ЯнгибоІ маµалласида яшовчилар А. Умаров, Р. Јораев, А.Раµматовларнинг аµоли учун спорт майдончалари, артезиан іудуілари атрофини муµофаза этиш зонасини іуриш, йґл ва сув ґтказгич инфратузилмаларини барпо этиб, ободонлаштириш ишларини ривожлантириш каби таклифларни айтиш мумкин.
– Оммавий ахборот воситаларидаги чиіишларга муносабатингиз іандай?
Бир сґз билан атганда, Халі іабулхонаси Президентнинг кґзи ва іулоІидир. Демак, биз Прези-дентга туманимизда юз бераётган буюк ґзгаришлар, эзгу ишлар тґІрисида µам ваіти-ваіти билан маълумот бериб туришимиз керак. Бу борада туманимиз ойнаси бґлган “Гулобод тонги” рґзномаси биз учун асосий манба бґлиб хизмат іилади. Шунингдек, ґзимиз µам мазкур газета оріали Халі іабулхонаси фаолияти ва тушган мурожаат ва таклифларнинг таµлили µаіида маълумот беришни режалаштирганмиз.
Келгусида биз Халі іабулхонаси ходимларининг туман µокимлигида, мактаблар, коллежлар, ташкилотларда ґтказиладиган умумий йиІилишларда, туман прокуратура, ИИБ, маµалла марказлари, таълим муассасалари, яъни мактаб, коллеж ва лицейларда аµоли билан учрашувларини ташкил этишни режалаштирганмиз. Бу учрашувларда туман раµбарларининг иштирок этишини назарда тутганмиз.
– Јабулга келувчилар сонининг кун сайин кґпайиб бораётганига нима сабаб бґлмоіда?
Биз келган фуіароларнинг барчасини іабул іиламиз. Бу бизнинг асосий вазифамиз. Масалага умумий эмас, балки µар томонлама чуіур ёндашадиган бґлсак, мазкур µолатнинг µам салбий, µам ижобий томонлари мавжуд, келиб тушган мурожаатларнинг таµлили іуйидаги хулосаларга олиб келмоіда:
1.Ґокимият, турли идора ва ташкилотлар раµбарларининг фуіароларни ґз ваітида іабул іилинсалар ва уларнинг мурожаатлари эшитиб борилса;
2. ¤зини-ґзи бошіариш органлари, яъни маµаллаларнинг ґзида ички муаммолар ґз ваітида ґрганиб чиіилса µамда ґз ваітида юіори идораларга мурожаат іилинса;
3. Фуіароларнинг µуіуіий маданиятини юксалтириш, мурожаатларда шахсий жавобгарлик, масъулият µиссини кучайтириш, бировни асоссиз, ноµаі айбдор іилувчи ахборот ва шикоятлар ёзишдан тийилишига чорлаш, мурожаат этувчиларнинг муомала одоби, сабр-бардоши, іабулхона ички тартиб-іоидаларига риоя іилиш µам ишимиз самарадорлигини таъминлайди деб ґйлайман.
“Халі іабулхонаси” ёки “Мулоіот” номи билан алоµида газета ёки ахборотнома хусусиятидаги журнал таъсис этилишига муносабатингиз?
– ТґІри айтдингиз. Бизнингча шундай нашрининг µам зарурати бор. Биз ана шу газета ёки журнал оріали Халі іабулхонасининг фаолиятини µамда шу масалага доир іабул іилинган іарорларни, халі томонидан тушаётган таклиф ва мулоµазаларни, шунингдек омманинг фикрини µам ёритишимиз мумкин бґлади.
– Самимий суµбатингиз учун ташаккур! Ґамиша халі билан мулоіотда камарбаста бґлинглар.
– Сизларга µамда газетхонларга раµмат. Мулоіот ва мурожаат учун эшигимиз душанбадан жумагача эрталаб соат 9.00 дан соат 18-00 гача очиі. Ґар бир киши ґз шахсини тасдиіловчи µужжат билан мулоіотга келиши мумкин. Мурожаат учун телефон: 612-10-00.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.