Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МАҚСАД – ИНСОН МАНФААТЛАРИ

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган бешта устувор йўналишлар бўйича ҳаракатлар стратегияси матбуотда эълон қилинди.

“Стратегия” сўзи луғатларда бар-қарор ва мувозанатли ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган, ўз ичига ўрта ва узоқ муддатли устувор мақсадлар ва энг асосий вазифалар тизимини олувчи стратегик режалаштириш ҳужжати сифатида таърифланади.

Шунинг учун ҳам мазкур Ҳаракатлар стратегиясининг давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишида ҳам ўзига хос мазмун ва маъно мужассам. Ушбу Ҳаракат стратегияси бешта устувор йўналишдан иборат бўлиб, улар ўзаро узвий боғлиқ ва бир бирини тўлдириб ва тақозо этиб, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштирмасдан, қонун устуворлигини таъминламасдан ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилмасдан туриб, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга эришиб бўлмаслигини билдиради. Ушбу ҳужжат демократиянинг барча асосий талабларига риоя қилган ҳолда тайёрланди. Унинг пойдеворига фуқароларнинг сайловолди учрашувларда билдирган фикрлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар асос қилиб олинди. Энг муҳими, Ҳаракатлар стратегияси ва унинг асосида тайёрланган Давлат дастури лойиҳалари экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилинди. Шу ўринда биринчи устувор йўналиш - “Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш” йўналишига тўхталадиган бўлсак, у уч бўлимдан иборат бўлиб, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш ва жамоатчилик бошқаруви тизмини такомиллаштириш масалаларини қамраб олган.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, давлат дастурида назарда тутилган “Давлат хизмати тўғрисида”, “Давлат бошқаруви асослари тўғрисида”, “Маъмурий тартиб-таомйиллар тўғрисида”ги янги қонун лойиҳалари давлат бошқаруви тизимини комплекс ислоҳ қилишга қаратилган бўлиб, ушбу туркум қонунларнинг асосий мақсади ва мазмуни давлат халқ идорасини ифода этиб, унинг манфатларига хизмат қилишини, давлат жамият ва фуқаролар олдида масъуллигини амалда таъминлашдан иборатдир.

“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, ҳар бир туман (шаҳар)да “Халқ қабулхона”ларини ташкил этиш муҳим ижтимоий, социал-иқтисодий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини интернет тармоғидаги расмий веб-сайтларга жойлаштириш ва бошқа муҳим тадбирлар назарда тутилган.

Умуман, Ҳаракатлар стратегиясининг асосий мақсади - инсон манфаатларини, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга қаратилган. Шунинг учун ҳам ҳар бир юртдошимиз, фуқаролик жамияти институтлари ҳаракатлар стратегияси ва унинг асосида қабул қилинган Давлат дастурини ҳаётга тадбиқ этишда ўзларининг фуқаролик позицияси асосида фаол қатнашишлари лозим.

Санжар СОЛЕЕВ, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг катта мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси юристлар малакасини ошириш Маркази тингловчиси


Дата добавления: 24/03/2017 10:55;   Просмотров: 1475
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку