Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МАНСАБДОР ҲИСОБОТИ ЭШИТИЛДИ

Халқ депутатлари туман Кенгаши қошидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларини йиғилишида АТ "Халқ банки" туман филиали бошқарувчиси С.Раҳмоновнинг ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг 1-чораги давомида банк томонидан 1-сектор ҳудудида яшовчи 3 нафар фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларида иссиқхона ташкил этишлари учун 79.0 млн. сўм, 2 нафар фуқаронинг металдан жиҳозлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишлари учун 50.0 млн. сўм, 1 нафар кичик бизнес субъектининг ўз айланма маблағларини тўлдириш учун 80.0 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари берилди. Ушбу ажратилган кредитлар ҳисобига 20 га яқин янги иш ўринлари яратилди.
Талабаларга олий ўқув юртларида таълим олиши учун тўлов-шартнома пулларини қоплаш мақсадида 41,3 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди. Банклар кредити ёрдамида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги фуқароларнинг эҳтиёжи қондирилди.
Шунингдек, йиғилишда туман ДСИ ходими Ш.Синдоров янги солиқ концепциясидаги янгилик ва имтиёзлар ҳақида маълумот берди. Депутатлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

М.СОБИРОВ


Дата добавления: 19/04/2019 12:16;   Просмотров: 804
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку