Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ - МУҲИМ ВАЗИФА

Юксак малакали, ҳар томонлама етук мутахассис кадрлар ҳар қандай соҳа ютуғини белгилаб берувчи муҳим омиллардан биридир. Шунинг учун ҳам бизнинг мустақил Ўзбекистондаги ички ишлар органлари тизимини билимли, малакали кадрлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, қадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг доимий диққат-эътиборидадир. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги академиясида касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Мен барча имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, ушбу олийгоҳнинг сиртқи бўлимига қабул қилиндим. Ўқув жараёнида илғор информацион ва педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда биринчи курсни битирдим. Меҳрибон устозларимдан кўп нарсаларни ўргандим. Академия ректори генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов бизлар билан учрашди ва келгуси вазифаларимиз тўғрисида гапириб берди. Шунингдек, профессор Ойбек Камолов, дацент Нуриддин Қўлдошев ва бошқалар касб маҳоратимизни оширишда муносиб улуш қўшдилар.
Айни пайтда ўз билим ва касб малакамни туманда жорий этишга ҳаракат қилаяпман. Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, туманда ҳам фуқароларга биометрик паспорт бериш қизғин давом этмоқда. Йил бошидан бери 30 мингдан ортиқ фуқарога паспорт топширдик. Туманимиз ҳудуди катта бўлгани учун қишлоқ фуқаролар йиғинлари бўйича қабул кунлари белгилаб қўйилган. Ҳозирги кунда деярли навбат кутиш муаммоси йўқ. Одамлар суратга тушиб, ҳужжатларни топширгандан сўнг, белгиланган кунда паспорт олгани келишади.
Йил бошидан буён паспорт тизими қоидаларини бузган 376 нафар фуқарога қоидага мувофиқ жарима қўлланилди.
Хуллас, биз Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги қошидаги академияда олган назарий билимларимизни амалиётга жорий этиб, жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари сўзсиз риоя этилишини таъминлашга муносиб улуш қўшаяпмиз.

Шоҳрух ХОДЖИМЕТОВ,
туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи, капитан
Зоҳир ҲАСАНЗОДА
олган сурат


Дата добавления: 05/07/2019 15:25;   Просмотров: 861
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку