Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги "Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3730 - сонли қарорига асосан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун туман ва шаҳар ҳудудлари тадбиркорлик субъектларига давлат - хусусий шериклик асосида чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил этиш имконияти яратилди.
Шахобчалар маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизматларини кўрсатади. Тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида бириктириб бериш фақат танлов асосида, ноль ставкадан бошланувчи электрон авукцион йўли билан "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади. Туманимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқаролар ушбу аукционда қатнашиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу қарорда қалинлиги қирқ микрондан кам бўлган полимир плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш 2019 йил 1 январдан бошлаб тақиқланганини қайд этиш лозим.
Ушбу саъй-ҳаракатларнинг амалга оширилиши республика ҳудудида маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Қолаверса, атроф-муҳитни тоза сақлашда ва келажак авлодни экологик маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ж.ХОДЖАЕВ,
туман экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи.
Х.БАХРОНОВ,
бош мутахассис
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.