Туманимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла раислари, уларнинг ўринбосарлари учун Президентимизнинг 2020 йил 4 августдаги «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинарда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиги Ф.Ганиев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари иштирок этиб, маҳалла фаолларига қарорнинг моҳияти ва унинг ижросини таъминлашда эътибор қаратиш керак бўлган муҳим омиллар ҳақида тушунча беришди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.