Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МАҲАЛЛИЙЛАШГАН ТУРФА ЭКИНЛАР

Маълумки халқимиз азалдан ўз ерини ўзга юрт ўсимликлари намуналари билан бойитиб келишган ва буларга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Шу ўринда масалан, буюк давлат арбоби, табиатшунос, ҳассос шоир ва тарихнавис Заҳириддин Бобур бобомиз ёхуд етти иқлим ҳукмдори Амир Темур ҳазратлари реннесанс даврини киритиш мумкин. Унга қадар эса буюк боболаримиздан Абу Райҳон Беруний Ҳиндистон табиати, хусусан, ўт-ўланларидан тортиб ҳайвонот оламини ўрганган бўлса, ибн Сино бобомиз ўсимликлар оламининг ранг-баранг жозибасидан тиббиётда ҳам кенг фойдаланишни ҳайрат билан тавсия этган бўлсалар, шеърият мулкининг султони Мир Алишер ҳазратлари ўсимликлар оламини ўзининг бетакрор ғазалларида васф этганларки, булар шубҳасиз яна бир бор ўсимликлар оламининг ранг-баранг бўлишига, улар турфа вакиллари билан янада бойитишга изчил ҳаракат қилганларидан даракдир, албатта.
Албатта, бунга аждодларимизни юртимизнинг фауна ва флора вакиллари билан янада бойитиш мақсадида ўзга юртларни кезганликларига ҳам ишора дейиш мумкин ва не ҳолки бундай кўчиб юришлар, ўзга давлат сафарлари билан ўсимлик ва ҳайвонот олами ўртасида ҳам муштараклик борлигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.
Бинобарин, ўсимликлар олами ҳам минг йиллар мобайнида ўз тарқалиш маконидан ўзга шароитларга ҳам инсон фаолияти (кўчиб юриши, сайёҳлик, савдо-сотиқ алоқалари ва бошқалар) боис тарқалган ва мослашиб борганларки, бу кейинчалик фанда интпродукция дея тасдиқ қилинди.
Мисол учун ҳатто Европадек тараққий этган қитъадаги инсонлар XVI асрга қадар картошка, помидор, кунгабоқар, маккажўхори ва тамаки каби экинларни мутлақо билмаган. Аммо шундай кўп сайёҳлар саъй-ҳаракати билан ушбу экинлар Европа, балки Осиё қитъаси ва туманлардан ХIХ асрдан бошлаб бизда ҳам кенг тарқалганлиги тарихдан маълум.
Ўз ўрнида эса бизнинг кенг тарқалган асл экинларимиздан масалан, қовун, тарвуз, жўхори, махсар, зиғир, нўхат, карам ва тариқ каби ўсимлик уруғлари қўшни давлатлар билан бўлган алоқалар туфайли Осиё, кейинчалик эса бошқа қитъаларга тарқалган. Натижада, ушбу экинлар ўзга тупроқ иқлим шароитига мослашиш оқибатида янги макон, музофот ва ўлкаларни ўз ватанига айлантириб, айни чоғда асл юрти ва вазифасидан вақтинчалик ҳайратлантирганлар. Шундан бўлса керак, бундай ҳол ҳар қандай ўсимлик оламининг янада ранг-баранг бўлиши, ўзга ва янги вакиллари эвазига янада бойишга хизмат қилади. шу ўринда масалан, XIX асрда ўлкамизга русзабон аҳолининг кўчирилиши оқибатида улар ўзлари билан кўплаб ўсимлик намуналари, хусусан, ширин қалампир, ғўза навлари, ғалла экинлари, жавдар, шоли навлари, шунингдек, помидор, бақлажон, ер ёнғоқ, турли зиравор ва кўкатларнинг вакилларини келтирганлар.
Орадан 20-25 йил ўтиб эса ХХ асрнинг бошларида инпродукция фан сифатида танланди ва бу 40-50 йилларда кенг илмий асосга қўйилди, албатта. Кейинчалик эса ўтган асрнинг 2-ярмидан бошлаб Ўзбекистон учун янги ўсимликлар - рапс, хантал, лавлаги, сабзи, каштан, шолғом, брюква, ер ноки, картошка, помидор, карам ва бошқа сабзавот экинларининг жуда кўплаб навлари ҳамда вакиллари иқлимлаштирилди. Шу алоҳида таъкидлаш керакки, иқлимлаштирилмаган ўсимликларга айниқса мустақиллик йилларида алоҳида аҳамият берилмоқда ва шу ўринда масалан 2000 йилдан бошлаб мамлакатимизга субтропик экин - зайтунни иқлимлаштириш бошланган бўлса, ундан сал аввалроқ, яъни 1990 йиллардан бошлаб олимларимиз томонидан Парагвайдан стевендни олиб келиб иқлимлаштириш бошланганлигини алоҳида таъкидлаш ўринли ва муҳим бу ишлар ҳозирда янада изчил давом эттирилмоқда.

Хидирали БОТИРОВ, қишлоқ хўжалик
фанлари доктори
Ғулом РАҲИМОВ, СамДУ экология кафедраси катта ўқитувчиси


Дата добавления: 13/07/2018 14:58;   Просмотров: 1091
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку