Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272-моддасига асосан Республика ҳудудида жойлашган уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, жойлар, иншоотлар жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ кодексининг 274-моддаси асосида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланадиган солиқ солиш объектларининг кадастр қиймати тўловчилар учун солиқ солинадиган база ҳисобланади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган шартли қиймати солиқ солинадиган базадир.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 287-моддасига асосан Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари ер солиғини тўловчилардир.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси асосида жисмоний шахсларнинг мол-мулки ва ер солиқлари тўлов муддати 15 октябргача қилиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида «Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбур»лиги белгилаб қўйилган.
Сиз томонингиздан тўланган жисмоний шахсларнинг мол-мулки ва ер солиқлари туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш билан бирга аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга сарфланади.
З.Усмонов,
туман ДСИ шўъба бошлиғи
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.