Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш, тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши асосида туманимиз маҳаллаларида анчагина ишлар амалга оширилди.
Аллақачон оилаларда, маҳалла марказларида шахсий кутубхоналар фаолият кўрсата бошлади. Ана шундай кутубхоналардан бири Хўжа Аҳрори Вали - 1 маҳалла марказида ташкил этилди.
- Кутубхонада 1 миллион 40 минг сўмлик китоблар бор, -дейди биз билан мулоқотда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ўткир Зиёев. 100 дона бадиий, 20 дона ижтимоий, 60 дона сиёсий ва илмий адабиётларни маҳалламиз китобсеварлари мириқиб ўқимоқдалар. Кутубхоначи Собира Самадова ҳар бир китобхонни очиқ чеҳра билан кутиб олиб, уларга зарур китобларни топиб бермоқда.
Суратда: янги зиё маскани доимо китобхонлар билан гавжум.
Сурат муаллифи Б.ҚОДИРОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.