халқ билан янада қалбан яқин бўлишга ундайди
Доруломон ва шиддатли, ота-боболаримиз орзу қилган даврда яшаётганимиз айни ҳақиқат. Тарих гувоҳ ҳеч бир замонда маҳалла оқсақоли ва унинг фаолиятига бунчалик юксак эътибор бўлмаган. Маҳалла фуқаролар йиғинида халқ билан ишлаш, унинг дардларини эшитиш ва армонларини рўёбга чиқариш учун штатлар ажратилган. Маҳалла идоралари обод бино ва озод гўшага айлантирилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Парламент қуйи палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Мазкур қонун лойиҳаси фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида иштирок этиш бўйича фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига қулай шароит яратиш, сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Сайловларда бевосита фуқароларнинг ўзлари кўпроқ иштирок эта олишини таъминлаш мақсадида сайлов ўтказилаётган ҳудуд — ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқаролар вакиллигининг минимал нормасини белгилаш таклиф этилмоқда. Бунда ҳар бир ҳудуднинг аҳолиси сони инобатга олинган.
Қонун билан "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги Қонун ўз кучини йўқотди. Шунингдек, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш билан боғлиқ бир қатор янги қоидалар ўрнатилди.
Хусусан, эндиликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) билан бир вақтда уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби бекор қилинди.
Яна бир муҳим жиҳат, ушбу сайловларнинг шаффоф ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида, Қонунда фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилиши белгиланди.
Эндиликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) икки ярим йилга эмас, балки уч йилга сайланади. Сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш масаласи билан республика даражасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг комиссияси эмас, балки алоҳида тузиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Республика комиссияси шуғулланиши белгиланмоқда. Унинг таркибига парламент қуйи палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, тегишли давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар вакиллари киритилади.
Фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир этиш имкониятини қолдирмаслик мақсадида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловларида яширин овоз бериш тизими ўрнатилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маърифий ойнаси бўлмиш «Гулобод тонги» газетаси орқали яна бир масалага ойдинлик киритмоқчиман.
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2018 йил 15 октябрдан давлат хизматлари кўрсатилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:
- шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлигини;
- шахснинг ишсизлигини;
- болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- шахснинг тавсифномаси.
Эндиликда давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлигини ва унинг ишсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар зарур бўлса, мазкур маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тегишинча Ички ишлар вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органларидан олинади.
2020 йил 1 январдан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида оила таркиби, қариндошлик даражаси ва фуқаронинг оилавий аҳволи ҳақидаги маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ФҲДЁ органларидан мустақил равишда олинади.
Неъматжон СОЛЕЕВ, туман Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бўйича Кенгаш раиси ўринбосари
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.