Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МАҲАЛЛА-МАЪРИФАТ МАСКАНИ, ОДОБ МАКТАБИ

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика ва Самарқанд вилоят кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги фармони ижроси доирасида жорий йилнинг 21 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги "Ғиёсиддин Жамшид" маҳалла фуқаролар йиғини марказида "Маҳаллани аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш йўлида" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманни бошқарган вилоят "Зарафшон" газетаси бош муҳаррири ўринбосари Ғ.Ҳасанов биринчи сўзни вилоят "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси Б.Насриевга берди.
- Маҳалла институтини халқчил тузилмага айлантириш, ёшларни баркамол этиб тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида маҳаллаларнинг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида 42 мингдан ортиқ тадбирлар ташкил этилди. Натижада вилоятда жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган маҳаллалар сони ўтган йилнинг шу даврига (364 та бўлган) нисбатан қарийб икки баробар ошган, - деди нотиқ. Вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, Ўзбекистон Қаҳрамони, "Нуроний" хайрия жамғармаси вилоят бўлими бошлиғи Ҳ.Нормуродов, , сенатор Н. Раббимова, республика "Маҳалла" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати раҳбари Р.Умарова, вилоят ички ишлар бошқармаси масъул ходими, полковник С.Мирсаидов, "Истиқлол" МФЙ раиси Ў.Ҳожиев, Самарқанд туман "Гулобод тонги" газетаси муҳаррири Н.Каримов ва бошқалар маҳалла ҳаётига алоқадор долзарб масалалар юзасидан ўз таклиф-тавсиялари, фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

МЕҲРАНГИЗ


Дата добавления: 27/09/2019 16:37;   Просмотров: 758
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку