Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

“МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ” КЎКРАК НИШОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13 июлдаги “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида қарори эълон қилинди. Унга мувофиқ жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар тавсия этилади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан (Фуқаролар вакилларининг йиғилишлари қарорлари асосида) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари томонидан берилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашларининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, ҳар йилнинг 1 май санасига қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда – Республика кенгаши) тақдим этилади.
Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш тартиби Республика кенгаши томонидан белгиланади.
Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофотлари мустақиллик куни байрами арафасида Республика кенгаши раиси ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда тоширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобидан мамлакатимиз санаторийларида даволанишлари учун бир маротабалик бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Кўкрак нишони такроран берилмайди.

ЎзА


Дата добавления: 21/07/2017 14:18;   Просмотров: 1359
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку