Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ ЙИҒИЛИШИ

Хожа Аҳрори Вали-1 маҳалласи фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 декабрдаги 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга бағишланган бешта устувор йўналишларининг иккинчи бандида назарда тутилган “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари”, туман бўйича фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаати аҳволи, ҳудуддаги суръати ўсган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг таҳлилига бағишланган масалалар кўриб чиқилди ва ўзаро муҳокама этилди.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ў.Мамадалиев, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Т.Нарзуллаев, ҳудудий профилактика инспектори, майор О.Ахмеджанов ва бошқалар ўз фикрларини билдириб, Ҳаракатлар стратегиясидаги йўналишлар ижросини таъминлаш, уни фуқароларга кенгроқ тушунтириш лозимлигини уқтиришди.
Шу куни туман судининг сайёр суди бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддаси ҳамда 52-моддасининг 2-қисми билан ҳуқуқбузар Д.Шарапов, Ж.Шараповлар ва Ўзбе- кистон Республикаси Жиноят Кодексининг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан судланувчи Умаровларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлари кўриб чиқилди ҳамда уларга тегишли жазо чоралари белгиланди.
Тадбир сўнгида барча маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги “Маърифат ва маънавият”, “Яраштириш масалалари бўйича комиссия”лар фаолиятини қайта кўриб чиқиш, комиссияларнинг суд-ҳуқуқ тизими томонидан қабул қилинаётган қарор, фармойишларни аҳолига кенг тушунтириш ишлари бўйича мурожаат қабул қилинди.
Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз


Дата добавления: 21/04/2017 11:44;   Просмотров: 1437
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку