Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЛОҚАЙДЛИК ШУНДАЙ ЯКУН ТОПДИ

Туман ҳокимлиги бир неча маротаба ўтказилган аппарат ва фаоллар йиғилишида мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тиббиёт бирлашмаси атрофидаги хунук манзара, сохта бозорчаларнинг ноқонуний фаолияти, гигиена-санитария, савдо ва солиқ талабларига жавоб бермаётганлиги, тозалик ва ободончиликка риоя этилмаётганлиги, пиёдалар йўлакчаси тўсиб қўйилаётганлиги, киракаш таксиларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига ғов бўлиши каби салбий ҳолатларни бартараф этиш борасида берган топшириқларига қарамасдан ғафлат ва лоқайдлик гирдобига қолган соҳа масъуллари ўзибўларчилик кайфиятида юрдилар.

Бу борада туман «Гулобод тонги» газетасида ҳам танқидий материаллар берилган эди.
Таассуфки, ҳолат ўзгармасдан «эски тос, эски ҳаммом»лигича қолиб келаверди. Оқибат нима бўлди? Бундай аҳволга бир кунда нуқта қўйилди. Туман ҳокими таъкидлаганидек, яқин кунларда кўча кенгаяди ва ҳозирданоқ катта ободончилик ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Эндиликда «Сунъий бозор» ва дўкончалар фаолиятига чек қўйилиб, транспорт ва пиёдалар йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланади.

Т.ЮСУПОВ,Н.КАРИМОВ,
«Гулобод тонги» махсус мухбирлари
Суратлар муаллифи Б.ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 20/07/2018 15:01;   Просмотров: 1072
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку