Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЛАЗЕР ЖИНОЯТНИ ОЧДИ

Икки соатсоз ўғринча йўл билан тилла буюмлар ишлаб сотишда гумон қилиниб, ушланди. Тинтув вақтида уйларидан эски вақтда ясалган 17 та ғилофсиз соат механизми топилди. Бирдан–бир далил шу – механизмлар эди. Қўлга олишганлар: «Буларни коллекция учун йиғяпмиз, ғилофни эса керак бўлмагани учун ташлаб юборамиз», дейишади.

Дарҳақиқат, соат механизмлари коллекция қилиб сақлашнинг қандай ажабланарли жойи бўлиши мумкин? Эски суратлар, маркалар ва бошқа турли – туман нарсаларни йиғиб юриш тақиқланмайдику, ахир!
Лекин шунга қарамай, терговчи, ўша «ташлаб юборилган» соат ғилофлари тилладан ясалган бўлиши керак, деган фикрда эди. Борди-ю, терговчи ўйлагандек, мазкур механизмларнинг ғилофи тилла эканлиги рост бўлса, у ҳолда механизм ғилофдан ажратиб олинаётганда қисмларнинг айрим жойларида тилла юқи қолиши керак. Милиция органи ихтиёридаги восита ва усуллар билан буни аниқлаб бўлмади.
Шундан кейин Москвадаги йирик илмий-тадқиқот институтларидан бирига мурожаат этишга қарор қилинди. Олимлар ўша институт лабораториясида яратилган лазер микроанализаторидан фойдаланишдан маслаҳат бердилар. Анализда дарҳол аниқланди: соат механизмларининг ҳар жой, ҳар жойида олтин зарралари бор экан. Ҳалиги «коллекциячи» соатсозларнинг жинояти исботланди-қолди. Улар ғилофдан ўғринча йўл билан тилла буюмлар ясаб, чайқовчилик қилар экан.
Шундай қилиб, лазер нури ёрдамида жиноий иш очилди. Лазер микроанализатори нарса ва буюмлар сиртида қолган муайян аралашма процентининг миллиондан, ҳатто миллиарддан бир улушини ҳам аниқлай оларкан.

Тайёрлади Шоҳида БЕРДИЕВА.


Дата добавления: 28/09/2018 16:03;   Просмотров: 946
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку