Яқинда туманнинг 4-сектор ҳудудидаги Қумзор маҳалла фуқаролар йиғинида туман Давлат солиқ инспекцияси ташаббуси билан маҳалла фуқаролари ҳамда тадбиркорлар иштирокида "Коррупция –миллий хавфсизликка таҳдид" мавзуида йиғилиш ўтказилди.
Тадбирни туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ш.Аслиев очди ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудда амалга оширилаётган ишлар хусусида гапирди. Туман прокуратураси қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш.Шеров йиғилишда сўзга чиқиб, коррупция - тараққиёт кушандаси эканлиги, агар бу иллат таг-томири билан йўқотилмаса жамиятда олдинга силжиш бўлмаслигини қайд этар экан, унга қарши барча бирдек курашиши лозимлигини уқтирди.
Йиғилишда туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи подполковник Фарҳод Отабоев, туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Рофиевалар қатнашишди ва сўзга чиқишди.
Тадбирни якунида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Аслиев мансабдор шахсларнинг коррупция ҳолатларига йўл қўйиш ҳолатлари юзасидан фуқароларнинг бевосита туман ДСИ ишонч телефонига ёки 4-сектор ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкинлиги ва мурожаатлар қонун доирасида кўриб чиқилиши ҳақида айтиб ўтди.
Т.ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.