Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Коррупция муаммоларнинг калити эмас, тамагирлик асосидир

– Узр, сиздек ишбилармон, олийжаноб одамни безовта қилишга мажбур бўлдим. Билишимча каминанинг илтимосини ерда қолдирибсиз. Ахир, "Мушук текинга офтобга чиқмайди" деб мендан пул олаётганингизда катта-катта ваъдалар берган эдингиз-ку, нима бўлди? Ишимни тезроқ ҳал қилиб бериш ўрнига...

- Сендан пул олганимни биров кўрибдими. Қуруқ гапингга ким ҳам ишонарди. Қани далил-исботинг? қайтанга ўз бошингга ташвиш орттирганинг қолади, холос...
– Ахир сиздан ўз пулимни сўраяпман-ку?
- Билмасанг билиб қўй, мен олишга ўрганган одамман, қайтариб бериш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Тарки одат қилиш бизга ўхшаган обрўли одамлар учун мутлақо бегона, уят! Бир чўнтакдан чиқиб иккинчи чўнтакка кирган пул ҳамиша ширин бўлади Шундай экан, қўлингдан нима ҳам келарди. Айтишади-ку "Замонанг бўри бўлса, бўри бўл" деб. Сен эса ҳали сувни кўрмасдан туриб этик ечишга шошилдинг...
– Ҳа, эҳтимол сиз ҳақдирсиз, хатойим ҳам шунда, аммо агар ҳамма сизга ўхшаб "бўрию, тулки" бўлаверса унда...
Дарҳақиқат, ривожланиш, тараққиёт ва юксалиш йўлида кўп нарсалар бугунга келиб ўзгарди. Фаровон ҳаёт кечириш одамларнинг асосий мақсадига айланаётганлигини уларнинг ҳатти-ҳаракати, бажараётган амалларида ўз аксини топаётганлигининг гувоҳи бўлишимиз мукин. Бироқ, давр билан ҳамнафас яшаш, бу тамагирлик, порахўрлик, уммуман айтганда коррупцияга йўл қўй, фақат ўз шахсий манфаатларингга наф келтирадиган ишни қил, ҳалоллик, тўғрилик, ўзгаларга яхшилик қилиш, ёрдам беришни умуман эсингдан чиқар, деган гап эмас-ку? Бурчга садоқат, фидойилик, ҳар биримизнинг зиммамизда турган, бажаришимиз зарур бўлган вазифа, мажбуриятларимиз ҳақида-чи, биз ўйламасак, унда ким ўйлайди?
Донишмандларимиз бежизга айтишмаган:
"Табиатга ҳар неки одат бўлур.
Чу эскирди, одат табиат бўлур" деб.
Бундан маълум бўладики, тамагирлик каби ёмон одат хулқ-атворимизда табиат бўлиб тарбия топишида фақат ўзимиз сабабчи бўлиб қолаётган эканмиз. Негаки кўпчилигимиз учун коррупция муаммоларимизнинг калити, ҳар икки томон манфаати йўлида холис хизматчи, ишимизни тез ҳал қилиб берадиган осон ечим деб биламиз. Ўзаро келишамиз ва "олди, берди" қиламиз, тамом вассалом! Шу билан ҳаммаси ҳал. Буни ҳақиқий устамонлик деса бўлади. Лекин...

Фотима МАҲМУДОВА


Дата добавления: 16/02/2018 14:57;   Просмотров: 1253
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку