Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КОРРУПЦИЯ-ҲАЛОКАТГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ

Яқинда 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти, порахўрлик ва унинг оқибатлари, давлат солиқ хизмати органларида коррупция, таъмагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилишини олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман давлат солиқ инспекцияси шахсий таркиби ҳамда туманда фаолият кўрсатиб келаётган хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари иштирок этишди. Тадбирни туман ДСИ бошлиғи З.Синдоров кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони билан мамлакатимизда 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури тасдиқланганлиги таъкидлаб ўтилди. Йиғилишда туман прокуратурасининг катта терговчиси Д.Ишонқулов сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан бугунги кунда юртимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролик ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан аниқ тадбирлар амалга оширилаётганини қайд этди. Айниқса, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга Юртбошимиз қанчалик эътибор қаратаётганликларига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз, - деди нотиқ. Д.Ишанкулов сўзида давом этиб, Республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида доимий равишда тадбирлар ўтказиб борилаётганига қарамай порахўрлик, таъмагирлик ва шунга ўхшаш ҳолатлар содир этилаётганлиги ҳамон учраётганини таъкидлади. Афсуски, давлат солиқ хизмати органлари ходимлари орасида ҳам бундай иллатга мубтало бўлганлар борлиги сир эмас. Шунингдек, тадбирда туман ички ишлар бўлими ходими Ж.Жабборов, вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими Ж.Рахимовлар ҳам сўзга чиқиб, мавзуга оид ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва содир этилган салбий ҳолатлардан аниқ мисоллар келтиришди.
Тадбир давомида иштирокчиларга коррупция қандай иллат эканлигини ифодаловчи видео-роликлар намойиш этилди.

Тошпўлат ЮСУПОВ


Дата добавления: 14/06/2019 16:24;   Просмотров: 822
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку