Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КОРЕЯЛИК МУТАХАССИСЛАР МТМДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 19 декабрда ўтказилган видеоселектор

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 19 декабрда ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифаларнинг мақсадли ижросини таъминлаш юзасидан Самарқанд вилояти ҳокими Т. Жўраев ташаббуси билан Жанубий Кореянинг DONGGUK университети қошидаги мактабгача таълим муассасаси билан ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилиши, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўзаро алмашинишни йўлга қўйилиши муносабати билан 2018 йил 16-21 март кунлари Кунг ҳе (Kyung Hee University) университети болалар ва оилалар бўйича доктори Kim Hye Soon ва Донггуг (Dongguk University) университети мактабгача таълим бериш кафедраси қошидаги боғча етакчи муаллими On An Naлар вилоят мактабгача таълим муассасалари ходимлари учун семинар машғулотлари ўтказиш учун Самарқанд вилоятига ташриф буюришди. Кореялик меҳмонлар иштирокида ўтказиладиган семинар машғулотларининг дастури ишлаб чиқилди. Семинар машғулотларини ўтказиш учун туманимиздаги 24-мактабгача таълим муассасаси ҳам танланган эди. Кореялик олимлар МТМда бўлишиб юқори савияда ташкил этилган тадбирдан мамнун бўлганликларини эътироф этдилар.
Суратда: кореялик меҳмонлар мактабгача таълим муассасасида.

Х. ҲАМРОЕВ.


Последнее редактирование: 13/04/2018 16:22;   Просмотров: 1067
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку