Мутафаккир алломалар, буюк зотлар қадами теккан, мангулик топган туманимиз тарихи, тараққиёт одимлари, шон-шуҳрати, фидойи фарзандлари ҳақида жуда кўп рисолалар, тадқиқотлар, эсдаликлар мавжудлиги айни ҳақиқат.
Нақшбандия тариқатига асос солган улуғ зот Баҳоваддин Нақшбанд ворисларидан бўлган Хўжа Аҳрори Валий ҳазратлари исломий таълимотнинг ёрқин сиймоларидандир. У кишининг шонли ҳаёт йўли, турмуш тарзи, бой илмий-фалсафий мероси ҳар биримизни ҳақиқат, маърифат ва амалиётга чорлайди.
Яқинда, туман ҳокими Ш.Жамолов бошчилигида бир гуруҳ нуронийлар, туман фаоллари “Орифлар султони” ёдгорлик мажмуида бўлиб, у кишининг руҳи покларига, ўтган азиз тумандошлар ҳаққига муборак оятлардан тиловат қилишди. Диёримизнинг гуллаб яшнаши, оилаларимизнинг тинч-тотувлиги, бунёдкорлик сари саъй-ҳаракатларимизнинг қувончбахш самаралари учун эзгу тилаклар билдиришди. Ниятлар ижобати учун қўй сўйилди, жомеъ масжидлари имом-хатибларининг дуойи фотиҳалари тингланди.
Эрта тонгдаги бу тадбир қатнашчиларга хуш кайфият, кўтаринки руҳ, маънавий куч-қувват бағишлади. Нияти улуғларни тангри ҳам қўллайди, дейдилар. Бунга шубҳа йўқ.
Ўз мухбиримиз
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.