Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КИМКИ ЭЛНИ ШОД ЭТИБДУР, ДАВЛАТИ КАМ БЎЛМАСИН

Таҳририятимизнинг электрон почтаси орқали келиб тушаётган сон-саноқсиз хат-хабарларда туманимиз ҳудудларидаги катта-кичик тадбиркорлик субъектлари, қалби ва қўли очиқ сахий кишилар томонидан камбағал ва шароити оғир оилаларни, ишсиз ёшларни ҳимояга олиш, иш билан таъминлаш, моддий-маънавий қўллашга қаратилган хайрли амаллар ўз ифодасини топган.

Жумладан, Обод маҳалла фуқаролар йиғини (раиси Тоҳиржон Бурҳонов да 32 та ижтимоий муҳтож оилалар мавжуд бўлиб, 176 фуқарони қамраб олади. Маҳалла тадбиркорлари томонидан бугунгача 24-26 та хонадон (150 та фуқаро) га 500 минг сўм миқдорида 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Пирим Ҳомидов 10 та оилага 1 қопдан ун, Жонибек Расулов 5 та хонадонга зарур озиқ-овқат жамланмаси тарқатди. Умарқул Ҳамроқулов, Жамшед Азизов, Ўткир Амонов, Саме Убайдов, Алишер Қурбонов каби корхона ва фермер хўжаликлари раҳбарлари маҳалладошлари ҳурмат-эътирофига сазовор бўлишмоқда. 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Ф.Усмонов бу жараёнга бош-қошдир. Таъкидлаш жойизки, бундай савоб ишлар қаторида маҳаллани обод этиш, томорқалар маҳсулдорлигини ошириш, оилалар тинчлигини сақлаш ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. Маҳалланинг янги маркази яқин кунларда фойдаланишга топширилади. 500 метр ички йўлга асфальт ётқизилди. 3 та хонадонга субсидия асосида ихчам иссиқхона қуриб берилди. Обод маҳалласи том маънода ободликка юз тутиб, давлатимиз раҳбарининг талаб-кўрсатмаларини рўёбга чиқариш сари фаоллик кўрсатмоқда. Бунда Т.Узоқов, Р.Файзиев, У.Жумаев, Ж.Қурбонов, М.Азизов, А.Жамолов сингари юртсевар ободликларнинг ҳиссалари катта.

МЕҲРАНГИЗ


Дата добавления: 13/05/2020 16:01;   Просмотров: 776
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку