Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Кичик бизнес субъектлари - статистик рақамларда

Самарқанд туманида 2018 йилнинг 1 июль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 1399 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 1304 тага етди. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида 204 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Шу жумладан, янгидан ташкил этилган 204 та тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми, яъни 66 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 52 таси саноат соҳасига, 8 таси қурилиш соҳасига, 32 таси савдо соҳасига, 4 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 26 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 1 таси ахборот ва алоқа соҳасига, 2 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига ҳамда 13 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар умумий сони 22 та бўлиб, шундан фаолият кўрсатаётганлари 18 тани ташкил этмоқда.
Туманда жорий йил 1 июль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналарнинг умумий сони 223 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 217 тадир.

Ж.Зарипов, туман
статистика бўлими бошлиғи


Дата добавления: 20/07/2018 15:01;   Просмотров: 1022
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку