Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш, жамиятда ўз ўрнини топишда кўмаклашиш давлатимиз учун доимо долзарб, муҳим масала бўлиб қолган. Айниқса, сўнгги йилларда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳамияти ниҳоятда беқиёсдир. Қайд этиш лозимки, 2017 йилда «Камолот» ЁИҲ негизида янги тузилма - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилгани тизимда катта ўзгаришларни бошлаб берди. Жорий йил 27 июнь куни Юртбошимиз томонидан «Yoshlar - kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги фармон имзолангани эса, шаксиз, бу йўлда навбатдаги дадил қадам бўлди.

Мазкур фармон доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги 669-сонли «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Yoshlar - kelajagimiz» жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 20 августдаги 569-Қ сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг ҳам қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра Жамғарма низоми 1-иловага, Жамғарма маблағларидан ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда тижорат банклари кредитлари бўйича кафилликлар бериш тартиби тўғрисидаги низом II-иловага, ишсиз ва банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан қисқа муддатли курслар сонини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича тадбирлар комплекси III-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш туман молия бўлимига, жорий йил 20 августдан бошлаб доимий меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касблар (мутахассислик)ни аниқлаш ва ишсизларни иш билан таъминлаш чораларини кўриш туман Бандликка кўмаклашиш маркази ва туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимига топширилди. Шунингдек, тумандаги тааллуқли ташкилотлар ҳам ўзлари қабул қилган хужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиришлари буюрилди.

Ўз мухбиримиз


Дата добавления: 05/10/2018 13:50;   Просмотров: 1011
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку