Бу эса раҳбарнинг тажрибаси ва салоҳиятига боғлиқ.
1. Сайлов округингиз ҳудудида фаол тадбиркорликни йўлга қўйишда қандай имкониятлар бор деб ҳисоблайсиз ва булардан қандай фойдаланилмоқда?
2. Йил дастури бўйича ҳудудда қандай ишларни амалга ошириш режалаштирилган? Бунда Сизнинг иштирокингиз борми?
3. Йил бошидан буён неча марта депутатлик сўрови уюштирдингиз? Депутатлик гуруҳи ёки доимий комиссияга қандай таклифлар билан чиқдингиз?
Мамлакатимизда амалга оширилаётган оламшумул ислоҳотлар, ўзгаришлар ва якгиликлардан бугун барчамиз воқифмиз. Бунинг таг замирида аввало инсон манфаати, давлатимиз равнақи турганлиги ва айниқса, муҳтарам Юртбошимизнинг "Халқимиз эртага эмас, бугун яхши яшаши керак" деган эзгу ғоянинг ҳаётимизда янада чуқурроқ сингиб, бўй кўрсатаётгани ҳаммамизни бирдек қувонтирмоқда.
1. Қайд этишим лозимки, округимиз ҳудудида фаол тадбиркорликни йўлга қўйишда қатор имкониятлар мавжуд бўлиб, Янгижой маҳалласи туманнинг дашт зонасида жойлашгани учун ҳам у ерлик аҳоли қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилишади. Ерлар асосан фермерларга тегишли бўлгани сабаб ёшлар ўртасида ишсизлар ҳам бор. Туман ҳокимининг маҳалла ёшлари билан бўлган учрашувида бу борада энг мақбул таклиф айтилиб, ўндан ортиқ ёшларга имкониятларига қараб, 0,50 сотихгача ер ажратиш ва банкнинг имтиёзли кредити ҳисобидан кичик иссиқхоналар қуриб, тадбиркорлик билан шуғулланиш имкони яратилди. Шунингдек, Оҳалик қишлоғи тоғ оралиғида жойлашгани боис, бу қишлоқда экотуризм ва ички туризм соҳасида тадбиркорликка бир мунча шарт-шароитлар бор деб ҳисоблайман.
2. Ҳудудимиздаги маҳаллаларнинг энг оғриқли нуқталаридан бири бу йўл муаммоси, чунки, ҳар иккала маҳаллада ҳам йўллар бугунги кунда жуда ночор, хароб аҳволда бўлиб, бундан 35-40 йил олдин асфальт қилинган. Мутасаддиларнинг маълум қилишича 2020 йил Дастурида Оҳалик қишлоғининг 3 км ва Янгижой маҳалласининг 2 км йўлини жорий таъмирлаш режалаштирилган. Лекин, унга ҳозирча маблағ йўқлигини айтишмоқда. Албатта, бунинг учун тегишли жойларга мурожаат қилинди.
3. Ўтган икки ой давомида аҳолидан бўлган мурожаатлар бўйича 4 та тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарларига депутат сўрови билан чиқдим. 1 та туман ҳокимига ўз таклиф мулоҳазаларим билдирилган хат юбордим. Бугунгача 2 та сўровимга жавоб қайтарилди, холос. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, айрим мутасаддиларнинг ўз ишига совуққонлик билан ёндошуви ҳам аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Юқорида айтганимиздек, ички имкониятлари даражасида кичик муаммоларни ҳал этиш имкони бўла туриб, уни пайсалга солаётганларини қандай тушуниш мумкин. Айтайлик, йўл таъмирига бюджетдан пул ажратилгунча, ўзимизда сероб бўлган қум, шағалларни тўкиб ҳам йўлни сал текисласа бўларди. Лекин афсуски, бундай бўлмаяпти. Келгусида бу ҳолатлар бартараф этилиб, халқимизни ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун бор имконият ва салоҳият ишга солинади.
Тошпўлод ЮСУПОВ,
1-Оҳалик сайлов округидан Халқ
депутатлари туман Кенгаши депутати
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.