Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КАРАНТИН ОРГАНИЗМЛАРНИНГ ЙЎҚ ҚИЛИНИШИ

ҳосил сифати ва миқдорини оширади

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш миқдорини янада ошириш борасида барча иқтисодий, агротехник ва маънавий тадбирлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Бу вазифаларнинг муваффақиятли ҳал қилинишида ўсимликларнинг ҳосил сифати ва миқдорини камайтирувчи карантин организмлардан ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ўсимликларни самарали ҳимоя қилишда экинзорларда учрайдиган зарарли организмлар пайдо бўлиши ва тарқалишини мунтазам назорат қилиб бориш, уларга қарши агротехник ташкилий курашнинг арзон ва қулай усулларини қўллаш хўжаликларга ҳеч қанча иқтисодий зарар етказмайди. Маълумки, қишлоқ хўжалигининг интенсив ривожланиши ва маҳсулотларни давлатлар орасида айирбошлаш уларда учрайдиган касаллик, ҳашарот ва бегона ўтлар уруғларини ҳам бир давлат ҳудудидан бошқаларига тарқалишига, уларнинг янги турларини пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Бу жараёнлардаги тартибсизликларга барҳам бериш учун давлатлараро божхона постларида назоратни кучайтириш, мамлакат ичкарисидаги экинзорларнинг фитосанитар ҳолатини баҳолаб туриш талаб этилади. Ҳозир барча ҳудудларда ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экинлар экиш ишлари авж паллада. Шу боис ҳам вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳузурида ўсимликлар марказий карантин лабораторияси ташкил этилиб, фаолият олиб бормоқда. Ҳар бир фермер хўжалиги раҳбари ёки томорқа ер эгалари ўз ҳудудларида парваришлаётган қишлоқ хўжалик ўсимликларидаги касаллик ёки ҳашаротларни аниқлаш учун улардан намуна олиб, мазкур лабораторияга мурожаат этсалар, мақсадга мувофиқ бўларди. Бу эса ўз навбатида экинзорлардаги ҳақиқий ҳолатни аниқлашда яқиндан ёрдам бериб, зарарли организмларни йўқ қилишда асқотади.

Ф.АБДУҲАМИТОВ,
Давлат каратин инспектори


Дата добавления: 26/07/2019 15:23;   Просмотров: 813
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку