Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛАРГА ҲАДЯЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3268-сонли қарорига кўра муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилалар вакилларига ўз рўзғорларини етарли даражада таъминлашлари, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланишлари учун тикув машиналари ва бошқа маиший техникалар билан таъмин этиш белгилаб қўйилган.

Жорий йилнинг 5 июнь куни вилоят ҳокимлигининг тасдиқлаган жадвали асосида туманимизнинг 70 нафар кам таъминланган фуқароларига ҳам "Артел" русумли газ плита ва газ баллонлари тантанали равишда топширилди. 12-сон мусиқа ва санъат мактабининг концерт залида бўлиб ўтган мазкур тадбирда туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман бўлими, таълим, фан ва маданият ходимлари ва соғлиқни сақлаш ходимлари туман кенгашлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Кам таъминланганлардан 70 нафарига шунча миқдорда газ плиталари ва 391 дона газ баллонлари (редуктор ва шланглари билан) топширилди.

Хайрулло НАЗАРҚОСИМОВ


Дата добавления: 22/06/2018 15:38;   Просмотров: 1090
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку