Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИГА СОВҒАЛАР УЛАШИЛДИ

Мурувват

Улуғ айём, Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами арафасида туман ҳокими Ш.Жамолов ўзи раҳбар бўлган 1-сектор ҳудудида яшовчи 16 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оилалар хонадонига ташриф буюриб, уларни байрам билан қутлади ҳамда фарзандларига мактаб формаси ва ўқув жиҳозлари совға қилди. Шунингдек, ҳар бир оилага озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
- Ҳокимнинг хонадонимизга ташрифидан бошимиз кўкка етди, - дейди Ўрташиқ маҳалласидан ижтимоий ҳимояга олинган Давлатжон Ҳайдаровнинг бувиси Норчучук ая Ҳалимова. - Айниқса у кишининг набирам билан дилдан суҳбатлашиб, уни келажакдаги орзулари сари илҳомлантириб айтган сўзлари барчамизни хушнуд этди.

Матн ва сурат муаллифи Т.НУР


Дата добавления: 31/08/2018 14:25;   Просмотров: 1018
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку