Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЖЎШИБ ВА ЁНИБ ИШЛАШ КЕРАК!

Яқинда ойнаи жаҳонда “Маҳаллада дув-дув гап” филми намойиш этилди. Унда уч нафар қария бир-бири билан тортишиб қолади. Шунда уларнинг бири: “Э, садқаи маҳалла кетинг-е!” дея уни урушади. Шунда давлатимиз раҳбарининг яқинда қабул қилган “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ёдимга келиб, уни яна бир бор ўқиб чиқдим.

Ушбу фармонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашига юридик шахс мақомини берган ҳолда уни фуқаролар йиғинларининг уюшмаси шаклида ташкил этиш белгиланди. Шунинг билан бирга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари лавозимининг жорий этилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Бундан ташқари, қарорда қайд этилишича, маҳалла раиси учун ёшлар билан ишлашда яқиндан кўмак берадиган, болаларимизни маънавий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишга хизмат қиладиган ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи штати ҳам киритилган.

Хуллас, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юклатилган вазифалар кўпайди. Энди шунга муносиб ишлаш, маҳалладаги ҳар бир муаммони ҳал этишда жонбозлик кўрсатиш шарт. Юртбошимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Менга юраги жўшиб, кўзи ёниб турадиган, ишлайман деган одамлар керак”.

Н.ОЛИМОВ, газета мухбири


Дата добавления: 24/02/2017 10:55;   Просмотров: 1534
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку