Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

"ЖИРКАНЧ ИЛЛАТ" ортидан топилган пуллар буюрмади

Бугун бутун дунёда глобал муаммога айланиб улгурган Одам савдоси жинояти энг қабиҳ ва жирканч иллат ҳисобланади. Ачинарлиси айниқса, аёллар ва болаларнинг бу мудҳиш жиноят қурбонига айланаётгани ҳам сир эмас. Афсуски, юртимизда ҳам бу жирканч иллатга мойил, унинг орқасидан мўмай даромад топиб, кун кўраман дегувчи кимсалар учраб турибди. Боз устига бундай қабиҳликларга қўл ураётганлар орасида нозик хилқат вакиласи ҳисобланмиш аёлларнинг ҳам борлиги кечирилмас ҳолдир.

 Ана шундай кимсалардан бири Арабхона маҳалласида истиқомат қилувчи  Гўзал Салимованинг (исми, шарифи ўзгартирилган) қилмишлари ҳам бунга мисол бўлади. Гўзал шаҳвоний мақсадларда аёлларни Туркия давлатига юбориб, моддий манфаат кўриш билан шуғулланиб келган. Яхшиямки бундан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўз вақтида хабар топиб, унинг бу жирканч жиноятига чек қўйишди. Фуқаролар Д.С. ва Н.Т.ларнинг тегишли органларга берган аризасида Г.Салимова Тойлоқ туманида яшовчи  таниши фуқаро М.Д.ни Туркия давлатига "фоҳишабозлик" қилиш учун боришга кўндирганлиги, эвазига 2000 (икки минг АЈШ доллари) беришни  талаб қилиб келаётганлиги, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўрашган. Ушбу жиноятни фош этиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда яъни,  2020 йил 4 июль куни Туркман маҳалласида жойлашган "ММS" номли ресторанда у фуқаролар Д.С ва Н.Т.дан кимёвий ишлов берилган  1600 (бир минг олти юз) АЈШ долларини  олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Гўзал Салимовага нисбатан ¤збекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошпўлод ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 16/09/2020 10:05;   Просмотров: 671
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку