Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

"ЖАРТЕПА" ЧЕГАРА БОЖХОНА ПОСТИДА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР УШЛАБ ҚОЛИНДИ

Қўшни мамлакат фуқароси Ж.М. "Жартепа" чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасига кириш учун божхона назорати зонасидан ўтаётганда божхоначилар ундан ёнида ёки қўл юкларида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган ёки чекланган, божхона назоратидан яширилган товарлар бор - йўқлигини сўрашади.

Фуқаро Ж.М. ёнида бундай товарлар йўқлигини маълум қилади. Шунда божхоначилар унга тегишли бўлган сумкани холислар иштирокида кўздан кечирганда 4 конвалютада жами 40 дона "Трамадол" номли таблеткалар борлиги аниқланган.
Эксперт-криминалистика экспертиза хулосасига кўра, "Трамадол" таблеткалари Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг рўйхатига киритилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларни турли номдаги 5тагача ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат берилиши кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, ушбу қарорга кўра ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар уларда психотроп моддалар борлигини йўловчи божхона декларацияда қайд этишлари шарт.

Ғайрат САТТОРОВ


Дата добавления: 09/08/2019 11:56;   Просмотров: 807
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку