Гулобод қўрғонидаги 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган учрашув -мулоқот ана шу долзарб мавзуга бағишланди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари А.Ҳалимов олиб борди.
Вилоят маънавий-маърифий тарғибот гуруҳи аъзолари Фароғат Шокирова, Хожа Абду Дарун жомеъ масжиди имом-хатиби Зафар Маҳмудов, туман бош отинойиси Азизахон Раҳматова ва бошқалар жаҳолатнинг жирканч оқибатлари, бефарқлик, аламзадалик, хиёнаткорлик, исломий қадриятларни чуқур билмасдан турли диний оқимларга кўр-кўрона эргашиш каби хавфли иллатларга қарши маърифат, илм, билим ва ҳунар билан курашиш, оила, маҳалла, эл-юрт шаънига доғ туширмаслик ҳақида тўхталиб ўтдилар. айниқса, ёшларни ватан, миллатнинг ҳақиқий фидойилари этиб тарбиялашда ота-оналар масъулиятини ошириш лозимлиги таъкидланди. Ёлғон ва бўҳтон ахборот хуружларидан эҳтиёт бўлишга чақирилди.
Учрашув-мулоқот меҳнат ва саноат корхоналари маҳсулоти кўргазмаси билан уйғунликда ташкил этилди.
Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан бир гуруҳ фаол, иқтидорли ўқувчиларга ташаккурнома топширилди.
Тадбир ниҳоясидатаълим муассасаларида ўқувчиларни жалб этган ҳолда худди шундай маънавий-маърифий тадбирларни кўпроқ ўтказишга келишиб олинди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.