Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

Вилоят ҳокимлигининг шу йил 10 июлда тасдиқланган маҳалла фуқаролар йиғинларида учрашувлар ўтказиш жадвалига мувофиқ Жўйисой маҳалласидаги нуронийлар масканида ушбу мавзуда давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демакратик партияси туман Кенгаши фаоли, "Гулобод тонги" газетаси муҳаррири Н.Каримов кириш сўзи билан очиб, иштирокчилар диққат-эътиборини ислом динининг инсонпарварлик ва маърифатпарварлик ғоялари мазмун-моҳиятига қаратди. Шундан сўнг, Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежи устоз ўқитувчилари Н.Нишонов, Р.Фозилов, жўйисойлик кекса отахон О.Халилов, И.Хожиева, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман Кенгаши раиси, депутат А.Умаровлар ўз фикр-мулоҳазалари билан мавзуни бойитишди.
Қизғин баҳс-мунозара ва савол-жавоб билан ўтган тадбирни маҳалла раиси А.Кароматиллаев якунлаб, тарғибот гуруҳи аъзоларига самимий миннатдорлик билдирди.
Худди шундай тадбир бошқа маҳаллаларда ҳам ўтказилмоқда.

Б.ҚОДИРОВ,
Сурат ва матн муаллифи


Последнее редактирование: 26/07/2019 16:26;   Просмотров: 888
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку