Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЖАҲОЛАТ ҚУРБОНИ

Бизни ўраб турган ахборот оламининг икки хил кўриниши мавжуд —ишонарли ва ишонарсиз. Ишонарлиси — воқеликни айнан баён этса, ишонарсизи - кимларнингдир ана шу воқеликни ўз манфаати йўлида ўзгартириб баён этишидир.

Буни бежиз айтмаяпмиз. Сўнгги пайтларда Ислом динини ниқоб қилиб, ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошираётган тўдалар ана шундай йўл тутяпти. Улар Ислом динидаги эзгуликни тарғиб қилувчи ғояларни ўз билганларича бузиб ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланяптилар. Оқибатда дин ҳақида етарлича тушунчага эга бўлмаган айрим шахслар асли билан сохтасининг фарқига бормай, “Исломда шундай дейилган экан”, деб жаҳолат қурбонига айланяпти.

Туманда яшовчи Ҳасан Нуриддинов (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) ҳам шундайлар сафига кириб қолишга оз қолганда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тўхтатиб қолинди. У ўзига тегишли бўлган “Segate” русумли ускуна хотирасида Ислом дини бузиб талқин қилинган маърузаларни сақлаб келаётгани маълум бўлди.

Суд мажлисида Ҳ.Нуриддинов ҳақиқатан ҳам “Segate” хотира ускунасида диний маърузалар сақланганлигига амин бўлди. Аммо унинг бидъатга йўғрилган маъруза эканлигини билмаганлигини айтиб, кечирим сўради. Унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий жазо белгиланди.

Ҳа, халқимиз бежиз “Ялтираган ҳар нарса олтинмас”, демайди. Ушбу нақлдан англанганидек, дуч келган ғояни ўрганиш, ўзига дастуриламал қилиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Зеро, сохта ғоя минг жило берилмасин ёки ишончли манбалар орасига яширилмасин, барибир сохта, фақат уни фарқлай билиш лозим.

 


Дата добавления: 10/02/2017 16:09;   Просмотров: 1619
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку