тубанликка юз тутиш демакдир
Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида аҳоли, шу жумладан ёшларни миссионерлик ва прозелитизм таъсиридан ҳимоялашга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимлиги, депутатлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, тумандаги барча муассаса, ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари, "Нуроний" жамғармаси туман бўлинмаси, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими, Ўзбекистон ЁИ туман Кенгаши ходимлари, туман имом-хатиби, сиёсий партиялар етакчилари ҳамда ОАВ намояндалари иштирок этишди. Йиғилишни туман хокими Ш.Жамолов олиб борди. Дастлаб иштирокчиларга мавзуга оид «Ўргимчак тўри» номли видеолавҳа намойиш этилди. Туман ҳокими йиғилишни очар экан, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар очиқ-ойдин кўрсатилиб, уларни ҳал этишга доир муҳим вазифалар белгилаб берилаётганини, энг асосийси давлатимиз раҳбарининг доно сиёсатлари туфайли барча жабҳаларда кескин бурилиш ва улкан ўзгаришлар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этди. Хусусан, сўнгги икки йилда юртимизда фаолият кўрсатаётган масжидлар, зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжолар таъмирланиб обод этилаётганини, "Ҳаж" ва "Умра" зиёратига борувчи фуқароларимиз сони тобора ошиб, уларга кўрсатиладиган хизматлар янада яхшиланаётгани, муҳими ислом ва бошқа дин ҳамда мазҳабларга эътиқод қилувчи фуқаролар ўз диний маросимларини қонун талаблари доирасида эмин-эркин, ҳеч қандай қаршилик ва тўсиқларсиз ўтказиб келаётганликларини таъкидлади.
- Бугунги тинч ва осойишта, фаровон турмушимизга ҳар нафасда шукроналик келтиришимиз керак, - деди ҳоким. - Бироқ, мамлакатимизда дин ва эътиқод эркинлиги борасидаги ижобий ишлар амалга оширилиб турган бир пайтда, баъзи-бир фуқаролар томонидан мутлақо зарурат ва эҳтиёж бўлмаган жойларда ҳам янги масжидлар ва бошқа ноисломий ибодатхоналарни очиш тўғрисида мурожаатлар тушаётгани кишини ажаблантиради. Шунингдек, ҳоким ўз сўзида охирги вақтларда давлат бошқаруви органлари ва хуқуқ-тартибот идораларига фуқаролардан прозелитизм ва миссионерликка алоқадор бўлган шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, уларнинг оқибатида оилаларда парокандалик, ўзаро зиддият ва келишмовчиликлар келиб чиқаётганлиги, бундайларга нисбатан қонуний чоралар кўрилаётгани ҳақида мисоллар келтирди.
Тадбирда туман бош имом- хатиби Б.Шарипов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлинмаси раиси О.Алиев, Талибарзуи поён маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Баҳроновлар сўзга чиқиб, бунақа иллат ва ғаразли мақсадларга қарши биргаликда курашиш, миллатлар ва диний конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлаш бугун барчага тааллуқли вазифа эканлиги ва бу йўлда ҳар доим огоҳ бўлиш лозимлиги ҳақида сўз юритдилар.
Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Д.Маматқулов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Тошпўлат ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.