Халқ учун етса сендан бир фойда,
Тортган машаққатинг кетмас бефойда.
Таниқли журналист Абдусалом Муҳаммадалиев бутун умр матбуот соҳасида ишлади. Таҳририыятда бу инсон адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб, муҳаррир лавозимларида ишлаб, газетани мазмунан бой, чиройли чиқиши учун ўз ҳиссасини қўшди. Гарчи у киши ҳозир орамизда бўлмасада, ёзган китоб ва мақолаларини ҳали ҳам севиб ўқиймиз, бошқаларга ибрат қилиб кўрсатамиз. “Истиқболга юз очган туман” сарлавҳали мақоласи ҳам ўқиса-ўқийдиган асарлардан. Биз кекса журналист номини яна бир бор ёдга олиб, унинг шу мақоласини қисқартириб газета саҳифасига ёритишга жазм этдик.
Тўғри, қуриш, яратиш машаққатсиз бўлмайди. Аммо унинг замирида роҳат, ҳаловат деган ҳаётий мўъжизалар борки, ҳар қандай машаққатни киши юрагидан булутдай тарқатиб юборади, шуҳратини, обрў-иззатини оширади. Ўша муборак, тарихий кун эса хоҳ раҳбар бўлсин, хоҳ оддий меҳнаткаш беғубор қалби сатҳида ҳаётидан, меҳнату бахтли тақдиридан ўчмас муҳр, сўнмас хотира бўлиб қолади.
Бундай тарихий кунлар, янгиликлар, хушхабарлар туманда деярли ҳар куни бор. Хусусан, ҳар бир сана, байрам арафасида, кунида қатор янги жамоат бинолари, аҳолига маданий-маиший, тиббий, савдо хизмати кўрсатиш ўчоқлари ишга туширилади. Халқ сайиллари, томошалар, миллий анъаналар кун бўйи давом этади.
Хусусан, Мустақиллик туфайли юзага келган катта имкониятлар, миллий қадриятлар, маънавият ва маданият жумҳуриятдаги барча фуқаролар сингари ҳамишабаҳор туманимиз меҳнат аҳли учун ҳам барқарор тақдир-насиба, бетакрор шукронага айланди...
Абдусалом МУҲАММАДАЛИЕВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.