Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан Президентимизнинг "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари талаблари асосида муайян ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида соҳада аниқланган 565 та қоидабузарликлар натижасида давлатга жами 599 млн. 699,6 минг сўмлик зарар етказилган бўлиб, ушбу зарарнинг 228 млн 75 минг сўми табиий газ ва 357 млн 123,5 минг сўми электр энергияси истеъмолидан бўлганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарликлар оқибатида давлатга етказилган зарарнинг ҳозирги кунда 330 млн 74,9 минг сўмнинг ундирилиши таъминланиб, қолган 269 млн 625 минг сўмни ундириш бўйича тўпланган ҳужжатлар бўлим ижрочиларига ўтказилди. Шунингдек, аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузар шахсларга нисбатан жами 301 млн 748,8 минг сўм жарималар солинди ва айни пайтда 211 млн 875, 5 минг сўм жарималар ундирилди. Юқорида қайд этилган даврда ходимларимиз томонидан электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари бўйича 7 та жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, мазкур жиноятлар оқибатида 111 млн 515 минг сўм давлатга зарар етказилган. Ҳозирда 61,5 млн сўм зарарни ундирилиши таъминланган. Хусусан, идорамиз ходимлари жорий йил 16 сентябрь куни тумандаги "Bogibaland Muzqaymoq" МЧЖда электр энергиясидан фойдаланиш ва тўлов интизомини назорат тартибида ўрганиб чиққанларида "Дўстлик" электр тармоқлари корхонаси етакчи ҳисобчиси Карим Холиқов ва бошқалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сонли ҳамда 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорларининг қатор бандлари талабларини қўпол равишда бузилишига йўл қўйилиб, "Bogibaland Muzqaymoq" МЧЖ тўғрисида дастурга сохта маълумотларни киритганлиги сабабли "Дўстлик" ЭТК ҳисобига 49 млн 261,1 минг сўм зарар етказилганлигини аниқладилар. Бундан ташқари, шу йил 15 октябрь куни "Ўзбеккенти" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Tesko-Plus" МЧЖда юқори кучланишли электр тармоғига уланиш ва электр энергияси етказиб бериш бўйича ҳисоб-китоби ўрганилганда, "Дўстлик" ЭТК бошлиғи Ш.Саломов, ЭЭОХБ муҳандиси Ж.Сармонов, етакчи ҳисобчи К.Холиқовлар томонидан "Самарқанд ХЭТК" АЖнинг 2017 йил 28 июндаги 305-сонли Фармойиши талабларини ижроси таъминланмасдан, "Дўстлик" ЭТКнинг компьютер дастуридаги 210644-рақамли истеъмолчиси "Tesko-Plus" МЧЖнинг шахсий картасига етакчи ҳисобчи К.Холиқовнинг "Логин" пароли орқали етказиб берилган электр энергия миқдори 30.11.2017 йилда ўрнатилган Энергомера СЕ 303531746 JAYZ № 0009211116237155-рақамли ҳисобга олиш приборининг кўрсатгичлари нотўғри ҳисобланиб келинганлиги ва мазкур ҳолат 18.10.2018 йилда "Самарқанд ХЭТК" АЖ томонидан қайта ҳисоб-китоб қилинганда "Дўстлик" ЭТК ҳисобига жами бўлиб, 60 млн 804 минг сўм зарар етганлиги аниқланиб, ушбу зарар корхона томонидан тўлиқ бартараф этилган. Қайд этилган ҳолат бўйича "Дўстлик" ЭТК етакчи ҳисобчиси К.Холиқов ва бошқаларга нисбатан ЎзР ЖКнинг 278 моддаси 2 қисми "б" банди билан жиноят иши қўзгатилди.
Ф.ШАМСИЕВ,
Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.