Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚИ ҲИМОЯДА

Мамлакатимизда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича сезиларли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган икки юздан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингани уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратди. Бугунги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган тўққиз мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришишда муҳим роль ўйнамоқда. Шу ўринда бу борада қабул қилинган муҳим ҳуқуқий ҳужжатларни алоҳида тилга олиш жоиз.
Жумладан, 2018 йил 4 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ушбу йўналишда дастуриламал бўлмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳам истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб этиш, ички истеъмол бозорида сифати паст, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи товарлар сотилишига йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Айни пайтда энг муҳим вазифа аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштириш ҳисобланади. Шу боис туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, туман тиббиёт бирлашмаси, туман давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, туман халқ таълими бўлими ҳамда ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда маҳаллаларда, таълим муассасалари, корхона-ташкилотларда туркум давра суҳбатлари, ўқув-семинарлар ўтказилмоқда. Энг муҳими, ҳар бир ташкилотда таянч гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилиб, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашилмоқда.

Д. БЕРДИҚУЛОВА,
туман истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси


Дата добавления: 15/03/2019 12:57;   Просмотров: 838
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку