Эътибор беринг, супермаркетдан эмас, айнан бозордан харид қилган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатсиз бўлиб чиқса, кўпчилик истеъмолчилар маҳсулотни қайтаришдан кўра ташлаб юборишни маъқул кўришади. Нега?
Истеъмолчи ўз ҳуқуқини билмаганлиги учунми ёки ортиқча оворагарчилик дебми?
"Бозор бозор-да, Супермаркет эмас-ку?" деган ўйда бўлиб, оч қорним, тинч қулоғим дегувчилар ҳам албатта топилади.
Ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиш истеъмолчиларга нима учун ортиқча муаммо бўлиб кўринади? Сабаби кўпчилик истеъмолчилар сотиб олаётган маҳсулотларининг нархига, ҳамёнбоплигига қизиқишади. Рухсатнома сўраш, сотиб олаётган маҳсулотларининг сифат даражаси, сақлаш ва сақланаётган ҳолатларига баъзан бепарволикларидан ташқари ҳатто сотувчидан чек сўрашмайди. Хўш, бу кимнинг хатоси, сотувчинингми ё харидорнинг?
Сиз нима дейсиз?
Фотима МАҲМУДОВА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.