Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган масалалар ҳамда вилоят, туман ҳокимликларининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш борасида бир қатор муайян ишларни амалга ошириб келмоқдалар. Бугунги кунда жамиятда 12 та таянч гуруҳлари мавжуд бўлиб, аъзолар сони 2615 нафарни ташкил этади. Жамият фаолиятининг асосий вазифаларидан бири аҳоли ўртасида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш ҳамда фуқаролар ҳуқуқий онги, истеъмол маданиятини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришдан иборат. Ўтган вақт мобайнида ушбу мақсадда ходимларимиз томонидан 68 маротаба жойларга ана шундай тадбирлар ўтказилди. Жумладан, туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлими биносида 53 та умумтаълим мактаби ва 23 та мактабгача таълим муассасаси раҳбарлари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида мазкур қонун ҳужжатлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимида МФЙ раислари билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимининг 2017 йил 15 мартдаги №594-Қ сонли қарори бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларни жамият мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганиш, аҳолига кўрсатилаётган савдо, умумий-овқатланиш, маиший хизмат кўрсатувчи (коммунал хизмат, почта, алоқа, транспорт, газ, сув, электр таъминоти) корхоналари хизматларини қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартарф этиш борасида жамоатчилик ишчи гуруҳлари тузиш ҳақида келишиб олинди.
Айтиш жоизки, жорий йил 1 ярим йилликда жамиятга фуқаролардан 29 та ариза тушган бўлиб, уларнинг 14 таси ёзма ва 15 таси оғзаки мурожаатларни ташкил этди. Шундан 20 та электр ва газ таъминоти, 1 та ичимлик суви, 3 та савдо соҳаси ва 2 таси бошқа соҳаларга тегишли. Мутахассисларимиз томонидан 26 та ариза бўйича жами 11413,1 минг сўм истеъмолчилар фойдасига ижобий ҳал қилинди. Масалан, “Шўрбойича” маҳалласида яшовчи фуқаро Муниса Ҳайдарова аризасида “Зарафшон” ЭТ корхонаси уни 134.000 минг сўм нореал қарздор қилинганлиги ўрганиб чиқилганда, М.Ҳайдарованинг 747,5 минг сўм олдиндан тўлови мавжудлиги аниқланиб, жами 881,656 сўм истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди. Ёки “Миришкор” маҳалласи фуқароси Анорбиби Холматова “Тумангаз” идораси томонидан 484.000 минг сўм асоссиз қарздор қилинганлиги бўйича норозилик билдирилган, ўрганиш натижаларида унинг карздор эмаслиги аниқланди.
Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Хуллас, жамиятимиз ходимлари ўз хизмат жойларида ва ҳудудларда аҳоли билан мулоқотлар ўтказиб, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда ишлар олиб бормоқдалар. Чунки, истеъмол маданияти оширилиши, фуқаролар фойдасига хизмат қилади.
Д.БЕРДИҚУЛОВА, туман ИҲҲҚЖ раиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.