Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июндаги Ўзбекистон ёшлари куни муносабати билан туман давлат архивида ёшларга атаб кўргазмали тарғибот бурчаги ташкил этилиб, навқирон ходимларга эътибор қаратилди, уларнинг илмий салоҳиятларини ошириш учун барча жиҳозлар жумладан компюьтер техника воситалари билан таъминланган. Жамоамизда ҳозирги вақтда 3 нафар ёш кадрлар мавжуд бўлиб, билим даражалари юқори бўлганлиги сабабли, уларга ишониб топширилган вазифаларни тезлик билан ҳал этишга ҳаракат қилмоқдалар. Ўтган қисқа даврда жамиятимиз ҳаётидан мустаҳкам ўрин эгаллаган бу байрам давлатимиз, халқимиз ўз фарзандларининг бахти ва камоли учун ҳеч нарсани аямаслигини, мамлакатимиз ёшлари ҳам ватанимиз равнақи учун хизмат қилишни ўз ҳаётининг мазмуни деб билишини яққол ифода этмоқда. Ҳақиқатан ҳам, ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, доимо эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда. Буни кейинги икки йилда шу соҳага оид 3 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматимизнинг ўнлаб фармонлари, қарор ва фармойишлари қабул қилингани ҳамда шу асосда улкан ишлар амалга оширилгани ҳам яққол тасдиқлайди. Давлатимиз раҳбари айтганидек биз Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этишга маҳкам бел боғлаган эканмиз, бу улуғ ишни эртага эмас, бугун бошлашимиз, бунинг учун аввало навқирон ёшларимизга зарур шароитларни айнан бугун яратиб беришимиз керак.
ПАНДЕМИЯГА ҚАРШИ ҚУРАШ ҚАТЪИЙ ИНТИЗОМДАН БОШЛАНАДИ
Коронавирус пандемия тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман давлат архивида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, жорий йилнинг март ойидан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида онлайн тарзда сўровлар қабул қила бошланди, масофадан ишлашга тўгри келди, шуларни инобатга олиб тайёр бўлган сўровларни фуқароларга тарқатиш мақсадида дезинфекция тунели ва ҳароратниўлчаш асбоби билан таъминланди Архивда ташриф буюрган фуқаролар камида 2 метр ижтимоий масофани сақлаши учун тегишли шарт-шароитлар яратилди, келган фуқаролар ҳарорати ўлчаниб рўйхатга олинмоқда. Туман СЭОМ билан шартнома қилиниб, ҳафтасига 1 мартадан архив биноси тўлиқ дезинфекция қилинмоқда.
Туман давлат архиви ахборот хизмати
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.