Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Иш стажи ҳақида ҳужжатлар йўқолган бўлса қандай тасдиқланади?

Пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган фуқаролар кўпинча иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар корхона ва ташкилотларда сақланмаганидан ёки улар томонидан архив идораларига сақлаш учун топширилмаганидан ҳамда ўзлари томонидан йўқотилганидан азият чекишади. 

Бу каби ҳолатларда муаммонинг ечимини топиш учун фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига оид қонун ва қонун ости ҳужжатларига асосан иш юритилса тўғри бўлади.
 “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда иш стажини тасдиқлаш бўйича қуйидаги тартиблар белгиланган:
Иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда меҳнат фаолияти даврлари суднинг қарори билан белгиланади, шунингдек, Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашишади.
Авариялар ва маҳаллий кўламдаги бошқа фавқулодда вазиятлар (ёнғин, сув босиши), ташкилотнинг тўлиқ тугатилиши ёки бошқа сабаблар бўйича архив маълумотларининг мавжуд эмаслиги муносабати билан мавжуд иш стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш имкони бўлмаганда иш стажи суд тартибида белгиланади.
Пенсия жамғармаси бўлими томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор билан рози бўлинмаган тақдирда ҳам ушбу масала суд томонидан ҳал этилади.


Дата добавления: 05/11/2020 11:27;   Просмотров: 921
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку