Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Қиш остона ҲатламоҚда

Ўлкамизда куз фаслини ўрталари бўлса-да, ўтган ҳафтада ҳаво ҳарорати анча пасайиб, ёғингарчилик содир бўлди. Бу эса қиш мавсуми остона ҳатлаётганидан дарак беради.Албатта, «қиш ғамини ёзда е» деганларидек қишнинг беталофат, ташвишларсиз ўтказиш ёзнинг иссиқ кунларида қилинган саъй-ҳаракатларга боғлиқдир.

Бу борада мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 12 июлдаги "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан жорий йил 21 июлда вилоят ҳокими ҳамда 30 июлда туман ҳокимининг қарори қабул қилинган эди, -дейди туман ҳокимининг ўринбосари Қ.Қурбонов. – Мазкур қарорларга мувофиқ бу йил туманда ҳам барча жабҳада тараддуд ишларига барвақт киришилди. Ҳудудимизда 54 та кўп қаватли хонадонлар мавжуд бўлиб, уларни куз - қиш мавсумига тайёрлаш учун муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, "Нур омад парранда" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли 16,1,3,12,18, "Гулобод" ХУЖМШга тегишли 14А,20,13 ва "Газчилар алангаси" ХУЖМШнинг 1,3,5 - уйларининг том қисми тўлиқ таъмирланди. Бугунги кунда туман бўйича 16,823 та хонадон табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга. Табиий газ етиб бормаган маҳаллалар хонадонлари эса 30,009 дона суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланган. Йил якунига қадар яна 323 дона газ баллонлари тарқатилиши белгиланган. Туман газ таъминоти участкаси томонидан мавсумга тайёрланиш жараёнида жами 2км газ қувурлари реконструкция қилиниб, 9,1км газ қувурлари сариқ рангга бўяб чиқилди. Худди шундай "Зарафшон" ЭТК томонидан режага асосан 40 дона трансформатор ва 51,639 км электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4 та умумтаълим мактабларининг 1400м том қисмининг синган ва яроқсиз шиферлари янгиланди. 2 та умумтаълим мактабларининг 104м пол қисми таъмирланиб, 88,8м акфа ромлар ўрнатилди. Вилоят молия бошқармасидан ажратилган маблағлар ҳисобига 16 та умумтаълим мактабида 44 дона иситиш қозонлари алмаштирилиб, иситиш тизими яхшиланди. Шунингдек, жорий йилда инвестиция дастури бўйича ҳам 35,8-умумтаълим мактаблари тўлиқ, 4,14- умумтаълим мактаблари 80 фоиз ва 11,33-сонли умумтаълим мактаблари қисман реконструкция қилиниб, иситиш тизимлари ишга туширилган ҳолда фойдаланишга топширилди.

Т. Юсупов ёзиб олди.


Дата добавления: 19/10/2018 14:17;   Просмотров: 961
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку