Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҚИСҚА САТРЛАРДА

Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Мардиевнинг Қўштамғали маҳалласида амалга оширилган хатлов якуни борасидаги ахборотига кўра, ишчи гуруҳ аъзолари ҳудуддаги аҳоли хонадонларини ўрганиб 40 дан зиёд муаммолар борлигини аниқлаган. Бугунги кунда 2 нафар фуқарони ногиронлик аравачаси, 13 нафар фуқарони иш билан таъминлаш, уй-жойларни кадастр қилиш, маҳалла ҳудудидаги йўлларни таъмирлаш каби талабларни бажаришга қаратилган вазифалар белгиланиб, мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилган.
Худди шундай тадбир Оҳалик МФЙда ҳам 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Ш.Жамолов бошчилигида ўтказилди.

Деҳнав маҳалласида вилоят ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган амалий-кўргазмали семинарда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов, туман ҳокими Ш.Жамолов, "Томорқа хизмат ООО Довуд экогрин" МЧЖ раиси Н.Ҳақбердиев ва бошқалар ҳудуддаги томорқа ер эгаларининг илғор тажрибаси, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритишди.
Тадбирда таъкидланганидек, айни пайтда маҳалла аҳолиси ихтиёрида 37 га экиладиган томорқа ерлари мавжуд бўлиб, шундан 24 га ерда картошка, сабзи, пиёз, карам, барра кўкатлар, бодринг, помидор, гуллар экилган. Қолган ер майдонлари экишга тайёрланмоқда.
* * *
Кўисаҳо маҳалласида туман ҳокими ва бошқарув идоралари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул ҳудуддаги 20 дан зиёд хонадонларни кўриб чиқишдан бошланди. Ўрганишлардан Меҳрож Камолов, Ўрун Сатторов, Шоира Пардаева, Тоҳир Облоқулов, Иззатилло Ҳикматов, Мўмина Тешаева, Озод Ҳакимов сингари бир қатор хонадон эгалари ўз томорқасидан унумли фойдаланаётгани маълум бўлди. Аммо айрим фуқароларнинг ҳатто ерни ағдармаган, дов-дарахтларга шакл бермаган, ариқ-зовурларни қазмаганликлари ачинарли ҳолдир. Уларга томорқадан унумли фойдаланиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги тушунтирилди ва бу камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.
Сайёр қабул давомида 10 нафар фуқаронинг спорт мажмуаси, иссиқхона қуриш, йўл, оилавий низо, паспорт, чет элга чиқиш, уй-жой, тадбиркорлик учун ер ажратиш билан боғлиқ талаб-мурожаатлари эшитилди ва қонуний ечим топишга йўналтирилди.

МЕҲРАНГИЗ


Дата добавления: 08/03/2019 12:15;   Просмотров: 861
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку