Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ЭЪТИБОР

Жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятининг барпо этиш йўлида улкан қадам бўлди.

Барчага аёнки, фуқаро уйи ва маҳалласида тинч бўлса, хотиржам яшайди ва баракали меҳнат қилади. Ўз кучини Ватан тараққиёти йўлида тўлақонли сарфлашга қодир. Мана шу ҳаётий ҳақиқатни таъминлаш мақсадида инсон манфаатлари ва қадриятлари юқори кўтарилди. Сўнгги пайтларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар ва жорий қилинган янгиликлар дунёнинг энг ривожланган давлатлари томонидан юксак эътироф этилмоқда.
Мисол тариқасида Халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши ва фаолиятини олайлик. Мамлакатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида ташкил қилинган мазкур институт жамиятимизда адолат устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Фуқаролар ҳаётида учраётган муаммолар қабулхоналар орқали бартараф этиляптики, бу билан аҳолининг раҳбарларга ишончи ошмоқда. Шунингдек ҳукуматимиз олиб бораётган одилона сиёсат натижасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланмоқда.

Одил ЎСАРОВ, Самарқанд ҳарбий прокурори


Последнее редактирование: 15/07/2017 13:46;   Просмотров: 1457
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку