Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИНСОН МАНФААТИГА ЭЪТИБОР

Мустақил мамлакатимизда инсон манфаатига эътибор тобора юксалиб бораётганлиги ҳаммага аён.

Муҳтарам Биринчи Президентимиз И. Каримов бу борадаги фаолиятимизга асос солганлар. Бугунги кунда, кам таъминланган, эҳтиёжманд, кўп болали оилалар, ногиронлар, кексалар, меҳнат фахрийлари, Иккинчи жаҳон ҳамда Афғонистон уруши қатнашчилари, Чернобил ҳалокати иштирокчилари, кўзи ожизларга ҳукумат томонидан ҳам, жамоатчилик томонидан ҳам катта ёрдамлар берилмоқда. Биргина мен депутатликка сайланган ҳудуддаги 7 та маҳалладаги кам таъминланган оилаларга, бола парвариши билан банд бўлган оналарга 429 млн сўм миқдорида ёки 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга 117 млн сўм нафақа тўланган, шунингдек, кам таъминланган оилаларга 21 млн сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган. Юқорида келтириб ўтилган тоифадаги фуқароларга ҳомийлар ҳисобидан 10 миллион сўмдан зиёд инсонпарварлик муруввати кўрсатилган.

Якка ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож оилаларга эса 11 турдаги озиқ ва ноозиқ овқат маҳсулотлари бепул етказиб берилмоқда.

Тарихий саналар, байрамлар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари, ҳудудда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жума Ҳасанов ва фронт ортида хизмат қилган бир қатор меҳнат фахрийлари, кам таъминланган оилаларга етказиб берилди.

Куз-қиш мавсумини талофотсиз ўтказиш мақсадида ҳудуддаги эҳтиёжманд оилалардан 15 тасига ярим тоннадан кўмир ҳамда 15 тасига 1 тадан суюлтирилган газ баллонлари бепул тарқатилди.

Бу каби тадбирлар ҳудуддаги Хожа Аҳрори Вали-1, Хожа Аҳрори Вали-2, Хаймари боло, Хаймари поён, Чоршанба, Бўзи, Янгиариқ маҳаллалари фаолларининг кундалик фаолиятига айланган. Биргина Янгиариқ 1 маҳалласида йил давомида қариялар, тўшакда ётган беморлар, ногиронларга 1 миллион сўмлик мурувват кўрсатилган.

Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида уларга кундалик эҳтиёж моллари – 8 турдаги маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада хизмат кўрсатувчи савдо дўконлари дислокацияси қайта кўриб чиқилади ва бугунги кунда ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар бир оила ўзига хизмат кўрсатувчи савдо шахобчасига бириктирилган. Бугун ҳудуд аҳолисига улгуржи “Гулобод нур омад” ҳамда 5 та чакана савдо билан шуғулланувчи “Гулобод имкон плюс” савдо корхонаси, “Шоҳрух”, “Навбаҳор барака омад нур”, “Гулобод омад нур”, “Гулобод агро инвест” корхоналари хизмат кўрсатмоқда. Улар томонидан 7 та маҳалладаги 25 минг нафарга яқин аҳолига 14 та чакана савдо шохобчалари орқали савдо хизмати кўрсатмоқдалар. Дислокацияга кирган чакана савдо шохобчалари фистал хотираси ҳимояланган назорат-касса машинаси ва банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилувчи ҳисоб терминаллари билан жиҳозланган.

2016 йил давомида ҳудудда давлат ресурслари ҳисобидан жами 508,7 тонна ун, 84,4 тонна ёғ маҳсулотлари ва 27,3 тонна шакар ажратилган ҳамда аҳолига сотилган.

Ҳудудда табиий газ танқислигини инобатга олиб аҳолининг газга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳар ой уч минга яқин оила доимий равишда суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Бу борада вилоят ҳокими Х. Оқбўтаев тавсия ва талаблари амалга оширилиб, анча ижобий ўзгаришларга эришишлари аҳоли манфаатларига хизмат қилмоқда.

Н.САЪДУЛЛАЕВ, 7-Чоршанба сайлов округидан туман Кенгаши депутати


Дата добавления: 17/03/2017 15:51;   Просмотров: 1413
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку