Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИНСОН МАНФААТИ ДОИМО УСТУН

Инсон ҳаётда доимо бахтли яшасам, турмушим фаровон бўлсин, дея ният қилади. Зотан, унинг бунга тўла ҳаққи бор. Юртбошимиз ҳам ўз маърузаларида буни қайд этиб ўтиши беҳуда эмас. Хўш, 4-сектор ҳудудида аҳвол қандай? Бунга сектор раҳбари қуйидагича жавоб қайтарди:

- Секторимиз штаби Қавчинони боло маҳалла марказида жойлашган бўлиб, у кадрлар, керакли жиҳозлар билан таъминланган. Ходимлар ҳар куни бу ерга ташриф буюрганларни қабул қилиб, дардларини тинглашади, ташкил этилган дафтарга эса ариза-шикоятлар қайд этиб борилади. Ҳудудда 17 та маҳалла бўлиб, уларда 45.979 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши, тинч яшаши учун зарур чоралар кўрилмоқда. Шу билан бирга 7 та мактабгача таълим муассасасида 651 нафар кичкинтойлар тарбияланади, 9 та мактабда 4556 нафар ўқувчилар сабоқ ўрганаяпти. Битта коллежда эса 1158 нафар талаба касб-ҳунар ўрганмоқда. Жорий йилда коллежларни тугатиб келган 321 нафар талабаларнинг 42 нафари иш билан таъминланди.
Аҳоли битта оилавий поликлиника, 2 та ҚВП, битта тез тиббий ёрдам, 3 та тиш касалликларини даволаш бўлими, 3 та дорихона хизматларидан фойдаланмоқда. Бундан ташқари ҳудудда 4.839 нафар пенсионерлар ва нафақахўрлар мавжуд бўлиб, ҳар ойда уларга 20 млн.66 минг сўмлик (10 млрд. 193 млн.) пенсия ва нафақа пуллари, 893 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга 382.2 млн сўм миқдорида нафақа пуллари тўланади.
Жорий йилнинг ўтган ярим йилида кам таъминланган оилаларга бўш турган ерларидан унумли ва самарали фойдаланишлари мақсадида, 1584 дона мевали дарахтлар кўчатлари тарқатилди. Ҳудудда 76 та саноат корхоналари, 6 та қўшма корхоналар, 285 та кичик бизнес субъектлари мавжуд бўлиб, менинг ташаббусим билан 7 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши натижасида қўшимча 32 та янги иш ўринлари яратилди. Ўз иш фаолиятини тугатган 14 та ҳамда тўхтатган 42 та тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган амалий ишлар натижасида уларнинг 2 тасининг фаолиятини тиклашга эришилди.
Сектор ҳудудида жами 232 та фермер хўжаликлари бўлиб, 2466 гектар ер майдонида фаолият кўрсатиб келади. 53 та фермер 886,7 гектар ер майдонига ғалла-сабзавотчилик, шундан 675,6 гектар ер майдонига ғалла, 5 та фермер 65,7 гектар ер майдонига чорвачилик, 153 та фермер 553,3 гектар ер майдонига боғдорчилик ва 21 та фермер 284,7 гектар ер майдонига узумчилик билан шуғулланади. Яна қўшимча томорқаларга лимон, ёнғоқ, унаби ва ўрик экиш топшириғи бўйича 1,6 мингдан ортиқ кўчатларни экиб берилиши ташкил қилинган.
Ҳудуддаги "Деҳнав" МФЙни намунали маҳалла сифатида кўрсатиш мақсадида сектор аъзолари томонидан барча хонадонларга кириб, аҳоли билан мулоқотлар уюштирилди. 45 дан ортиқ аҳоли хонадонига иссиқхона ташкил қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қабул қилинган қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, уларга яратилган шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга жами 270000,0 минг сўм миқдоридаги кредитлар ажратилди, шунингдек сектор ҳудудидаги фуқароларга қишлоқ хўжалик махсулоти етиштириш учун мўлжалланган иссиқхона (теплица) қурилиши учун тижорат банклари томонидан 62 нафар фуқарога жами 469000,0 минг сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Амалга оширилган ишлар натижасида сектор ҳудудида кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчилар сони 196 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 233 нафарга камайишига эришилди.
Бундан ташқари Рустам, Даштисўхта, Гулобод маҳаллаларида жами 2 км 500 метр, Жар қишлоғидаги 3 км, Навобод кишлоғидаги 0,8 км йўлларга ҳомийлар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан асфальт ётқизилди ва фуқаролар учун қулай шароит яратилди.
Сектор ҳудудидаги ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, уларга маънавий билим олишларига кўмаклашиш мақсадида ҳудуддаги 21- умумтаълим мактабида намунавий кутубхона ташкил этилди. Шунингдек, ўтган давр мобайнида сектор аъзолари яёв юрган ҳолда бириктирилган 17 та маҳалладаги 5541 хонадонларни ўрганишганлари натижасида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳани комплекс ривожлантиришда долзарб ҳисобланган ҳудудни иқтисодий ривожлантириш соҳасидаги 9 та, маънавий соҳадаги 11 та, ҳудуднинг ижтимоий ривожлантириш соҳасидаги 18 та ҳамда уй-жой, коммунал, йўл хўжалиги, сув, иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, наъмунавий маҳалла ва хусусий уй-жойлар ширкатларини шакллантириш соҳасидаги 115 та, жами 153 та муаммолар йўл харитасига киритилган.

Ш.АСЛИЕВ,
4-сектор раҳбари


Дата добавления: 17/08/2018 14:37;   Просмотров: 960
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку