Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИМТИЁЗЛАР КИМГА ТЕГИШЛИ?

Солиқ кодексининг 275-моддасига асосан қатор шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулкка жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмайди.

- "Ўзбекистон Қаҳрамони", Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган фуқароларнинг; уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахсларнинг; ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёлларнинг;
пенсионерларнинг;
I ва II гуруҳ ногиронларининг; собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг);
энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар - муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга;
Ушбу модда биринчи қисмининг 3, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган имтиёзлар қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон (60 кв.м) ўлчами доирасида берилади ҳамда имтиёзлар мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир мол-мулк объектига тааллуқли бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2013 йил 4 январдаги ПҚ-1902-сонли ва 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорларига мувофиқ, дастур доирасида қурилган уй-жойлар ипотека кредитини тўлаб бўлгунга қадар мулк солиғини тўлашдан озод қилинади.

Туман ДСИ ахборот хизмати


Дата добавления: 27/09/2019 16:42;   Просмотров: 795
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку