Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИЛҲОМБАХШ ОДИМЛАР

Муҳтарам Президентимизнинг доно раҳбарлиги остида юртимизда кейинги икки йил мисли кўрилмаган ўзгаришлар, янгиланишлар йили бўлди, десам муболаға бўлмайди. Айниқса, мени оммавий ахборот воситалари вакили сифатида тўлқинлантираётган ижобий ютуқлардан бири - бу Юртбошимиз илгари сураётган адолатли, инсонпарвар ташқи сиёсатдир. Гап шундаки, Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар, жумладан Ўзбекистон - Тожикистон давлатлари ўртасидаги муносабатларда мутлақо янги давр, янги саҳифа очилгани биз, самарқандликларни ҳам чексиз шод этмоқда.

Самарқанд - Панжакент ўртасидаги чегараларнинг расмий тантанали очилишида бир ижодкор сифатида қатнашганим умрбод эсимдан чиқмайдиган воқеа бўлди.
2018 йилнинг ўзида уч марта Суғд ва Панжакентда ўтказилган икки дўст мамлакат ва халқларнинг Бизнес-форум, адабиёт ва санъат аҳли анжуманларида қатнашиб, олам-олам таассурот билан қайтдим.
Панжакентлик журналист касбдошлар таҳририятимизга ташриф буюриб, келгусида ҳамкорликни қайта тиклаш, дўстлик саҳифаларини чиқариш, ижодий алоқаларни кенгайтириш борасида келишиб олдик. Туманда ўтказилган "Ҳосил байрами" иштирокчилари олдида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари нақадар муҳим, нақадар манфаатли эканлигини жонли мисоллар билан шарҳлаб берганлигимиз барчани яна фидойилик кўрсатишга чорлади.
Давлатимиз раҳбарининг серқирра сиёсий арбоб сифатидаги фаолияти жаҳон ҳамжамияти томонидан қизғин қўллаб - қувватланаётгани ҳеч кимга сир эмас. Мисол тариқасида "Осиёнинг йил одами" деган юксак баҳога эришганининг ўзи кифоя, ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан "Маърифат ва диний бағрикенглик" резолюциясининг қабул қилингани Юртбошимизнинг таклиф ва ташаббусларини тан олиниши демакдир.
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимиз ҳаётининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари белгилаб берилди. Эътиборли томони, ушбу Мурожаатномада илгари сурилган ғоялар ва таклифлар халқнинг эҳтиёж ва манфаатларига уйғун эканлиги баробарида, илмий-назарий жиҳатдан асосланган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда туб ислоҳотлар ўтказилаётгани ва уларнинг аксарияти аллақачон ўз самарасини бераётгани фуқаролик жамиятининг фаоллашуви, қарорлар қабул қилинишининг объективлиги, жамоатчилик фикрининг шаклланаётганлиги ва халқ манфаатларининг ҳимоя қилинишида ўз аксини топмоқда. 2019 йилга "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб ном беришда ҳам халқимизнинг буюк келажакни барпо этиш каби эзгу мақсадлар мужассамдир.
Кўча-куйда, бозорларда, маҳалла ва корхоналарда, ҳовли ва хонадонларда тоза ҳаво, яшашга иштиёқ, юртга садоқат, меҳнатга ҳавасни сезиш, кўриш қийин эмас.

Нормурод КАРИМОВ

МУРОЖААТНОМАНИ ЎҚИБ

Туман халқ таълими тизимида 36 мингдан ортиқ ўқувчиларга 2500 нафар педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқдалар. Юртбошимизнинг 2018 йил 28 декабридаги Олий Мажлисга Мурожаатномасини бутун жамоамиз катта қизиқиш билан тингладик. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлигида охирги 2 йилда ўқитувчиларнинг нуфузи, обрў-эътиборини ошириш борасида амалга оширилган ислоҳотлардан бағоят мамнунмиз. Ўқитувчи кадрларнинг кейинги 10 йилда ойлик иш ҳақининг 50 фоизга оширилганлиги унутилмас тарихий воқеа бўлди.
Ўтган йилда Юртбошимизнинг таълим соҳасини ислоҳ қилиш тизимида қабул қилган қатор Фармон, Фармойиш ва Қарорлари, таълим соҳасида фаолият юритаётган ходимларни мажбурий меҳнатга, хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб қилишга чек қўйилганлиги таълим-тарбия самарадорлигини оширишга хизмат қилишига аминман.
Эндиги вазифамиз яратилган шароитлардан унумли фойдаланиш, таълим сифатини халқаро андозалар даражасига кўтаришдан иборат. Булар:
- умумий ўрта таълим мактаб кутубхоналарининг моддий-техник базаси ва бадиий китоблар фонди талаблар даражасига эмаслигини инобатга олиб, уларни замонавий ҳолатга келтириш мақсадида "Фаол инновациялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлат дастурида умумтаълим мактаблари кутубхоналарини таъмирлаш, жиҳозлаш, бадиий адабиётлар билан етарли даражада таъминлаш бўйича алоҳида бандлар киритиш;
- бугунги кунда таълим сифати етарли даражада талабга жавоб беради, деб бўлмайди. Шунинг учун ўқувчиларнинг қобилияти ва хоҳишига қараб умумтаълим мактабларида 10 - синфдан бошлаб ота - оналар ва ўқувчиларнинг хоҳиш - истакларини инобатга олиб, уларга ўқитиладиган фанларни танлаш ҳуқуқини бериш, якуний давлат аттестацияси асосида тўғридан-тўғри олий ўқув юртларига кириш механизмини жорий этиш;
- халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, ўқитувчи учун ҳар бир ўқув йили давлат умумтаълим мактабларида ишлаш ҳуқуқини берадиган, жумладан, ўқув йили якуни билан онлайн тарзда ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш ва уларга ишлаш ҳуқуқини берадиган сертификат топшириш тизимини жорий этиш.
Мурожаатномани илҳом-ғайратимизга чорлов сифатида қабул қилдик. Бу борада янгича қарашларга эга бўлдик.

Б.МАРДОНОВ,
туман халқ таълими бўлими мудири

ПЕНСИОНЕРЛАР МАМНУН

Ўзбекистон Республикасида мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришга таянган кучли ижтимоий сиёсат олиб борилмоқда. Аҳоли фаровонлиги ўсиб, халқимизнинг турмуш шароити яхшиланмоқда. Бунинг натижасида ўртача умр кўриш узаймоқда. Кекса ёшдагиларнинг салмоғи ортиб бормоқда.
Жорий 2019 йилда барча ишловчи пенсионерларнинг нафақалари тўлиқ бериши, кекса авлод вакилларининг ишлашлари учун катта имкониятлар яратилди. Бунинг ҳаммаси Юртбошимизнинг дунёқараши кенглиги, омилкорлиги, халқ дардини узоқ йиллардан буён сезиб юрганлигидан деб биламан.
Президентимизнинг доно раҳбарлиги остида кейинги даврда кексалар, ёлғиз пенсионерлар ва ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бу қарор ва фармойишларда миллий қадриятларимиз ва шарқона урф-одатларимизга кенг йўл очиб берилган. Юртимиздаги тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ҳамда иқтисодиётимизнинг жадал ривожланиб боришига отахон ва онахонларимизнинг беқиёс ўрни борлигини барчамиз доимий равишда ҳис қилиб турамиз.
Юртбошимизнинг парламентга Мурожаатномаси ва янги 2019 йил байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригидаюртимизнинг келажакдаги иқтисодий-ижтимоий ривожланиш стратегияси аниқ белгилаб берилган. Келажакда Ўзбекистонимизда ҳаёт қандай бўлишини тасаввур қилиб, бахтиёр юртимизда яшашга бўлган ҳавасимиз ортиб бормоқда.

Очил АЛИЕВ,
"Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси


Дата добавления: 11/01/2019 14:07;   Просмотров: 906
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку