Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз тарихида биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этди. Илгари кузатилмаган бу воқеа барчани ўйлантириб, фикр юритишга мажбур қилди. «Йил давомида биз учун ғоят муҳим бўлган янги иш ўринларини ташкил этиш масаласи доимий эътиборимиз марказида бўлди. 2017 йилда янги саноат корхоналарини қуриш, хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 336 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди».
Ҳақиқатан ҳам Қонун ва қоидалар асосида иш юртилаётгани боис ўғил-қизлар иш билан таъминланмоқда, ойлик маошларини олиб ўз оилалари шароитини яхшиламоқдалар. Коллежлар ва олийгоҳларни битирган ўғил-қизлар ишсиз қолмасдан, улар ўзлари ёқтирган касбларда ишлаётгани бор ҳақиқат.
Шу ўринда баъзи бир фикрларни айтиб ўтмоқчиман. Баъзи кишилар ҳали ўз оиласидаги муаммоларни ҳал қилмасдан, бемор қўшнилари ҳолидан хабар олмасдан, маҳалладаги камчиликларни бартараф этишга ҳисса қўшмасдан туриб ҳажга боришни ният қилади. Қайси йўллар билан бўлмасин Каъба зиёратига 2-3 марта бориб келади. Ахир ҳажга боришнинг ўз меъёрлари бор. Шуларни бажармасдан туриб ҳожиликни ўйлаётганлар орамизда оз бўлсада учраб турибди. Бемор қўшниси ҳолидан, хабар олмай бева-бечораларга мурувват кўрсатмасдан туриб ҳажга бориш яхшими? Албатта йўқ. Эски китобда ҳам, янгисида ҳам булар қораланган. Оиласи тинч, фарзандлари ахлоқ-одобдан бохабар, набиралар эса илм ўрганишган шунингдек, қўни-қўшнилар ундан миннатдор бўлсагина ўша кишининг ҳажи қабул бўлган бўлади.
Яқинда газетада ўқиб қолдим. Талабгорлар кўп бўлгани боис айни вақтда ҳажга бир марта борилади. Икки-уч марта борилмайди. Ихлос-у халос дея беҳуда айтилмаган. Ҳар нарсанинг ўз меъёри бўлганидек, ҳажга боришнинг ҳам меъёри бўлади. Илгари кузатилмаган бўлса, ҳозир кузатиляпти. Мурожаатномада қайд этилишича ҳалол яшаб, ҳалол луқма еган инсоннигина ишлари ижобат бўлади.
Неъмат ҲАМДАМОВ,
Кўисаҳо маҳалласи Нуронийлар жамоатчилик маркази раиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.